Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарининг буйруғи билан Мамадалиев Жобирхон Ёқубхонович Косонсой тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.
▫️Жобирхон Мамадалиев 1986 йилда Косонсой туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент молия институтини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
▫️Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Косонсой тумани давлат солиқ инспекциясида солиқ инспектори лавозимида бошлаган.2016-2018 йилларда Учқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, 2018-2020 йилларда Тўрақўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи, 2021-2022 йилларда Косонсой тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, 2022-2023 йилларда Косонсой тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимларида фаолият юритган.
▫️Янги тайинловга қадар Косонсой тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
☑️ Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида амалга оширилди.






