Янгиликлар
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бевосита жисмоний тарбия ва спортга қаратилган бўлиб, мамлакатимизда ушбу йўналишда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мустақиллигимизнинг 32 йиллик шодиёнаси арафасида Косонсой тумани «Навбаҳор-2» маҳалласида 450 млн. сўм маблағ эвазига сунъий қопламали футбол майдони ҳамда “Street Wоrkout” спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.
Қувонарлиси ушбу майдон "Наманган пахта текс" МЧЖ ҳомийлигида маҳалла аҳли учун қуриб берилди.
Спорт иншоотининг очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, нуронийлар, устозлар ҳамда спорт ихлосмандлари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан ёши улуғ инсонлар бугунги кунда ёшларга яратилаётган шароитларга ҳавас қилишини, шунинг учун бу имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклигини алоҳида таъкидлаб, эртамиз эгаларини доимий равишда спорт билан шуғулланишга чақирди.
"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент Фармони (https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-respublikasi-mustaqilligining-ottiz-ikki-yilligi-munosabati-bilan-yuqori-natizhalarga-erishgan-sportchi-va-murabbiylardan-bir-guruhini-mukofotlash-togrisida_514488) имзоланди.
Мазкур фармонга асосан, бир қатор ҳамюртларимиз давлат раҳбари томонидан муносиб мукофотланди.
Жумладан, Наманган вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг ўқ отиш бўйича мураббийси Кондакова Муҳаббат Бакиевна I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан,
Тўрақўрғон тумани спорт мактабининг футбол бўйича мураббийси Собиров Маҳкамбек Умаржонович "Шуҳрат" медали билан,
бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуллаев Аълохон Аюбхон ўғли ва футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Рахмоналиев Умарали Махамадали ўғли "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди.
Эътироф этилган спортчиларимизни чин дилдан муборакбод этамиз!
Мамлакатимизда ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашга қаратилган изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мазкур ислоҳот доирасида Наманган шаҳар ва туманларда "Бир нуроний 10 нафар ёшларга масъул" кўрик танловлари ўтказилди.
Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.
Ушбу танловнинг вилоят босқичида Косонсой туман "Гулистон" МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раиси Басидахон Муҳаммадиева фахрли 3-ўринни эгаллаб, вилоят “Нуроний” жамғармасининг диплом, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотини билан тақдирланди.
Бугун Косонсой тумани С.Айний фаоллар залида туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар ва бу борада маҳаллалар бешлиги фаолиятининг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят прокурорининг ўринбосари Дилмурод Умаралиев, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Эргашев, туман ҳокими Дилмурод Қодиров ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ошиб кетганлиги, бунда айрим маҳаллалар "бешлиги"нинг етарли фаолият олиб бормаётгани, жиноятчиликнинг оқибати эмас, сабаблари билан курашилсагина натижага эришиш мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилиш давомида тумандаги "Намуна" МФЙ бешлиги аъзоларининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида амалга оширилган ишлари намойиш қилиниб, тумандаги барча маҳалла бешлиги аъзоларига келгусида шу тамойил асосида иш ташкил этиш ҳамда жиноят содир этишга мойиллиги бўлган фуқаролар билан индивидуал суҳбат ўтказиш, уларнинг фойдали юмуш билан бандлигини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга урунишлари ортидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартиришлар киритди. Шунга доир қарор билан Ўзбекистонда барча импорт қилувчилар маҳсулот маълумотларини лотин алифбосидан фойдаланган ҳолда ўзбек тилида кўрсатишлари шарт, этиб белгиланди (https://lex.uz/uz/pdfs/6579094).
Яъни Ҳукумат қарорига кўра, давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди (илгари фақат ишлаб чиқарувчи томонидан эди).
☑️ Мазкур қарор 2024 йил 1 январдан кучга киради.







