"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент Фармони (https://uza.uz/uz/posts/ozbekiston-respublikasi-mustaqilligining-ottiz-ikki-yilligi-munosabati-bilan-yuqori-natizhalarga-erishgan-sportchi-va-murabbiylardan-bir-guruhini-mukofotlash-togrisida_514488) имзоланди.
Мазкур фармонга асосан, бир қатор ҳамюртларимиз давлат раҳбари томонидан муносиб мукофотланди.
Жумладан, Наманган вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг ўқ отиш бўйича мураббийси Кондакова Муҳаббат Бакиевна I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан,
Тўрақўрғон тумани спорт мактабининг футбол бўйича мураббийси Собиров Маҳкамбек Умаржонович "Шуҳрат" медали билан,
бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуллаев Аълохон Аюбхон ўғли ва футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Рахмоналиев Умарали Махамадали ўғли "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди.
Эътироф этилган спортчиларимизни чин дилдан муборакбод этамиз!






