Бугун Косонсой тумани С.Айний фаоллар залида туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар ва бу борада маҳаллалар бешлиги фаолиятининг таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокурорининг ўринбосари Дилмурод Умаралиев, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Эргашев, туман ҳокими Дилмурод Қодиров ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ошиб кетганлиги, бунда айрим маҳаллалар "бешлиги"нинг етарли фаолият олиб бормаётгани, жиноятчиликнинг оқибати эмас, сабаблари билан курашилсагина натижага эришиш мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида тумандаги "Намуна" МФЙ бешлиги аъзоларининг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида амалга оширилган ишлари намойиш қилиниб, тумандаги барча маҳалла бешлиги аъзоларига келгусида шу тамойил асосида иш ташкил этиш ҳамда жиноят содир этишга мойиллиги бўлган фуқаролар билан индивидуал суҳбат ўтказиш, уларнинг фойдали юмуш билан бандлигини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.