Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бевосита жисмоний тарбия ва спортга қаратилган бўлиб, мамлакатимизда ушбу йўналишда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 32 йиллик шодиёнаси арафасида Косонсой тумани «Навбаҳор-2» маҳалласида 450 млн. сўм маблағ эвазига сунъий қопламали футбол майдони ҳамда “Street Wоrkout” спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.

Қувонарлиси ушбу майдон "Наманган пахта текс" МЧЖ ҳомийлигида маҳалла аҳли учун қуриб берилди.

Спорт иншоотининг очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, нуронийлар, устозлар ҳамда спорт ихлосмандлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан ёши улуғ инсонлар бугунги кунда ёшларга яратилаётган шароитларга ҳавас қилишини, шунинг учун бу имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклигини алоҳида таъкидлаб, эртамиз эгаларини доимий равишда спорт билан шуғулланишга чақирди.