Косонсой тумани Қуқумбой ММТП ҳудудидаги "Бобомурод ҳосили" фермер хўжалигида 2023 йил пахта ҳосили учун парваришланаётган ғўза майдонларида дефолиация тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.

Унда Косонсой тумани ҳокими Д.Қодиров, вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи А.Гаффаров ҳамда ўринбосари А.Жўраев, ММТП раислари ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда пахта майдонларида дефолиация тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги, ҳозирда техника воситаларининг қарийб барчасига сифатли техник ва сервиз хизмат кўрсатилиб, мавсумга шай ҳолга келтирилгани таъкидланди.

Пахтанинг соғломлиги, ҳосилнинг чўғи бор-йўқлигини далага шундай қараб билса бўлади,— дейди Алижон Жўраев. Бунинг учун фақат ҳар бир кунни ғанимат билиш, ишга оқилона ва масъулият билан ёндашиш, асло хотиржамликка берилмаслик зарур.