Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” доирасида ўқувчи - ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил қилиш, шунингдек, уларни мусиқа ва спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш асосий кўзланган мақсадлардан бири саналади.

Жорий йилнинг 19 август куни Косонсой туманидаги умумий ўрта таълим мактабларига 7 турдаги мусиқа асбоблари (дутор, рубоб, доира, дўмбира, танбур, ғижжак, най) ҳамда 4 турдаги спорт анжомларини (футбол, волейбол, баскетбол ва гандбол тўплари) топшириш маросими бўлиб ўтди.

Жисмоний тарбия ва мусиқа фани ўқитувчилари иштирокидаги тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирда устозлар томонидан миллий мумтоз қўшиқларимизни жонли ижро этилгани барчага бирдек манзур бўлди. Тадбирда Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи С.Эргашев қатнашиб, яратилаётган имкониятларда унумли фойдаланиб, келажакда санъат ва спорт соҳасида етук кадрларни тарбиялашда ўқитувчиларга мувафаққият тилади.