Косонсой туманида ғўза агротехникаси ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Ўрганиш якунларига кўра ўтказилган муҳокама йиғилишида вилоят ҳокимининг ишчи гуруҳи, туман секторлари раҳбарлари, тумандаги қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, ММТП раислари, пахтачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алижон Жўраев, вилоят ҳокимлигининг оқсоқоллар кенгаши раиси Мўминжон Жўраевлар томонидан туманда ғўза зараркунандаларига қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларга атрофлича тўхталиб ўтилди ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул мутассаддиларга кечиктирилмас вазифаларни белгилаб берилди.
Маълумот учун, Косонсой туманида 2023 йил ҳосили учун 3806 гектар майдонда ғўза парвариш қилинмоқда.






