Янгиликлар
2023-йилнинг 8 июнидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Қурбон ҳайит байрами кунлари, яъни, шу йилнинг 28 июнидан 2 июлигача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларнинг авиачипталарига 50% чегирма тақдим этилади.
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказиш масаласи муҳокама этилди.
Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2023 йил 7 июндан бошланиши қайд этилиб, қарор қабул қилинди.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Навбаҳор-1" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, электр таъминоти бўйича, табиий газ, таълим, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 20дан ортиқ мурожаатларнинг 7таси жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Косонсой туманининг сўлим гўшаси ҳисобланган "Соҳил" оромгоҳида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув очиқ, самимий мулоқот тарзида бошланди. Сўнг ёшлар галма-гал ўзларининг муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилишди.
Юздан зиёд ёшлар иштирок этган учрашувда 50 дан ошиқ ёшларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланди, ғояларни ривожлантириш бўйича йўналишлар берилди, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган муаммоларга ечим берилди.Таклифларни амалиётга татбиқ этиш бўйича масъул шахсларга вазифалар белгиланди.
Аксарият муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот вакилларига топшириқлар берилди. Республика даражасида ечилиши лозим бўлган масалаларни кўриб чиқиш вазифасини А. Саъдуллаев ўз зиммасига олди.
Спортнинг гимнастрада турлари бўйича Беш ташаббус олимпиадаси мусобақасининг навбатдаги босқичига старт берилди.
Бугун 2 июн куни "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида гимнастрада мусобақасининг Наманган вилоят босқичи ўтказилди.
Мусобақада жамоавий тарзда 16-30 ёшли аёллар ўртасида ўтказилиб, ҳар бир жамоадан ўн нафардан иштирокчи иштирок этишди.
Қувонарлиси, якуний натижаларига кўра 1-ўрин Поп тумани “Жалолиддин Магуберди” жамоаси, 2-ўрин Косонсой тумани “Косонсой баҳори” жамоаси ҳамда 3-ўрин Чуст тумани “Шўх қизлар” жамоасига насиб этди.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоаларга Наманган вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғи Анваржон Туйчиев томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.











