Янгиликлар
Саноқли кунлардан сўнг нафосат ва гўзаллик ишқибозлари орзиқиб кутаётган 62-Гуллар фестивали бошланади.
▫️21 майдан 21 июнь кунига қадар Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро гуллар фестивалига Косонсой тумани ҳам тайёргарлик кўрмоқда.
▫️Айни дамда Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли истироҳат боғида 62-бор ўтказиладиган Гуллар байрами фестивалига косонсойликлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
▫️Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли боғда эса ажратилган 8,5 сотих майдонда турли композициялар яратилиб, бунинг учун 15 хилдаги 120 минг дона гул экиш ишлари ниҳоясига етмоқда. Улар бир ой давомида яшнаб туриши учун томчилатиб суғориш анжомлари уланди.
▫️Ижодий ёндашув асосидаги ҳаракатлар ўзига хос ландшафт дизайни яратиб, Косонсой туманининг муносиб иштирокини таъминлашга қаратилган.
Китоб мутолааси кўнгил хоҳиши билан боғлиқ машғулот. Албатта, ҳеч ким бировни китоб ўқишга мажбурлай олмайди. Аммо тарғибот тадбирлари, китобхонликка оид давра суҳбатлари, семинар-тренинглар орқали ўқувчи-ёшлар ўртасида китоб мутолаасига бўлган қизиқишни янада ривожлантириш мумкин.
Шу маънода Косонсой туманидаги 49-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Ўқувчи ёшларни китобхонликка жалб этишнинг инновацион усуллари" мавзусида вилоят ўқув-амалий семинари ташкил этилди.
Мазкур семинарда мактаб кутубхонасини тартиблаш, кутубхоначи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тарғибот ишлари, ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш бўйича тадбирларни олиб бориш юзасидан мактаб кутубхоначиларига зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Тадбир давомида мактабнинг фаол ўқувчилари ўзларининг китобхонликка оид бадиий чиқишлари, саҳна кўринишлари, куй-қўшиқларни намойиш этдилар.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам.
Косонсой туманидаги "Замондош" маҳалласида жойлашган 9-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.Тадбирга уч авлод вакиллари - меҳнат фахрийлари, афғон уруши қатнашчилари, фидойи ишчилар, кўплаб соҳа вакиллари ҳамда ёшлар таклиф этилди.
Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган бундай маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди.
Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди.
Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди.
Тадбир давомида ушбу маҳаллада яшаб ўтган ўқитувчи шоир Ваққосхон Мамадалиев, матлубот фахрийси Йўлдошхон Мамадалиев, тадбиркор Абдуламинхон Дадахонов ҳамда Бурхонхўжа Муллаев, Ҳасанхон Бузруковларни босиб ўтган ибратли ҳаёт йўллари ҳақидаги видеоролик иштирокчиларга тақдим этилди.
Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир сўнгида фахрли нуронийларга вилоят нуроний жамғармаси томонидан эсдалик совғалар топширилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, Косонсой тумани сектор раҳбарлари, соҳага оид ташкилот ва корхона раҳбарлари "Кушон" кичик саноат зонаси фаолияти билан танишиб, тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди.
Косонсой тумани “Чак” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Кушон” кичик саноат зонасининг умумий майдони 110 гектар ҳисобланади. “Кушон” кичик саноат зонасида умумий қиймати 1,0 трлн 11,4 млрд сўм (шундан, ўз маблағи 8,8 млрд сўм, банк кредити 134,4 млрд сўм, хорижий инвестиция 1,5 млн. долл.) бўлган 137 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 13 095 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
- Ишлаб чиқариш учун олинган майдонлардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларни жадаллаштириш зарур. Инвестицион таклиф ва мажбуриятларни илгари сурган тадбиркорлар сусткашликка йўл қўйиши керакмас. Корхоналарни белгиланган муддатларда ишга тушишини таъминлаш шарт, - деди вилоят ҳокими.
2023 йил 13 май куни “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.
▫️Пленум қатнашчилари миллий юксалишни амалда таъминлаётган, миллат ва Ватанга садоқати, халқпарварлигини исбот қилган Президент – Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаш лозим, деган хулосага келишди.
▫️Пленумда муддатидан илгари Президентлик сайловларида Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини илгари суриш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.











