Янгиликлар
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий-педагогик соҳалар вакиллари ва жамоатчилик ҳаёти учун муҳим бўлган масалаларда фаол бўлган ҳодимларни рағбатлантириб бориш, уларнинг келгуси фаолиятлари учун янада куч олиб, ғайрат билан ишлашларига туртки бўлади, албатта.
Ана шундай тадбирлардан бири Давлатобод туманида жойлашган "Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани"да бўлиб ўтди. Унда, турли соҳаларда фаол бўлган, Республика бўйлаб ўтказилган "Тараққиёт бунёдкори" кўрик танловининг бир қатор фаол иштирокчилари эсдалик нишони ва совғалар билан тақдирланди.
Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида косонсойлик истеъдодли шоира Насиба Дилроз, хушовоз, истеъдодли санъаткорларимиз Нурзида Исаева ва Олимахон Тожибоевалар борлигидир.
☑️ Ҳамюртларимизни ушбу эътироф билан муборакбод этамиз.
Шунингдек, 2023 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар қатнови йўлга қўйилиши мумкин.
Маълумот учун, Черногория Республикаси — Болқон яримороли ғарбида жойлашган мамлакат. Майдони 13,8 минг км². Аҳолиси 620 минг киши (2021), пойтахти — Подгоритса шаҳри.
Қонунчиликка кўра: ▫️➖республика мулки бўлган давлат кўчмас мулклари ва давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, бундан Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли улушлар ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно; ▫️➖давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар Давактив агентлигининг тегишли буйруғи мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказилади; ▫️➖давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар битим тузилгач 10 кун муддатда “Давлат мулки” ахборот тизимига киритилади; ▫️➖вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича мажбурий тартибда Агентлик хулосаси олинади.
Учрашувда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда самарали ҳамкорликда юқори натижаларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми ортмоқда. Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россия делегациясининг мазкур ташрифи давомида янги лойиҳага – Жиззах вилоятида технопарк барпо этишга старт берилди.
Шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишбилармонлар ўртасидаги шерикликка оид истиқболли лойиҳалар, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам янги индустриал паркларни очиш ва мавжудларини ривожлантириш, инновациялар, кичик бизнес ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамда коммунал тармоқларни модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Аҳолини китобхонликка кенг жалб қилиш, улар ўртасида китоб мутолаасини мунтазам равишда тарғиб қилиш мақсадида яна бир китоб дўкони фаолиятини бошлади.
Юртимиз китобхонлари учун қадрдон зиё масканларидан бирига айланишга улгурган «Azon kitoblari» марказининг навбатдаги филиали Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида очилди.
Бу ерда китобхонлар марифий-маданий, бадиий, диний, илмий ва бошқа йўналишдаги китобларни топишлари мумкин. Унда янги "Azon kitoblari" нашриёт-матбаа бирлашмасида нашр қилинган китобларни арзон нархларда харид қилишингиз мумкин бўлади.
Шунингдек, ушбу китоб дўконида китоблар сотиб олмасдан ўша ернинг ўзида мутолаа қилиш учун ҳам шароитлар яратилган.
Хуллас ушбу зиё масканига ташриф буюриб, ўзингизга ёққан китобларни харид қилишингиз мумкин.











