Аҳолини китобхонликка кенг жалб қилиш, улар ўртасида китоб мутолаасини мунтазам равишда тарғиб қилиш мақсадида яна бир китоб дўкони фаолиятини бошлади.
Юртимиз китобхонлари учун қадрдон зиё масканларидан бирига айланишга улгурган «Azon kitoblari» марказининг навбатдаги филиали Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида очилди.
Бу ерда китобхонлар марифий-маданий, бадиий, диний, илмий ва бошқа йўналишдаги китобларни топишлари мумкин. Унда янги "Azon kitoblari" нашриёт-матбаа бирлашмасида нашр қилинган китобларни арзон нархларда харид қилишингиз мумкин бўлади.
Шунингдек, ушбу китоб дўконида китоблар сотиб олмасдан ўша ернинг ўзида мутолаа қилиш учун ҳам шароитлар яратилган.
Хуллас ушбу зиё масканига ташриф буюриб, ўзингизга ёққан китобларни харид қилишингиз мумкин.






