Бугун, 7 апрель куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Йоханна Бергер ва Ирина Шулианкова билан учрашди.

Самимий руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум, унда ЕХҲТ вакиллари миссияси кузатувчилари фаолияти бўйича мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида ЕХҲТ кузатувчилари ўз функциялари, мандатга асосан референдумдан олдин, овоз бериш куни ва ундан кейинги жараёнлардаги иштирок этишини маълум қилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, очиқлик сиёсати билан демократик тамойиллар янги босқичга кўтарилгани, овоз берувчилар ўз хоҳиш-истакларини билдиришлари учун барча шароитлар яратилгани таъкидлади.

Халқаро кузатувчилар ҳам ўз ўрнида Ўзбекистондаги ўзгаришларга юксак баҳо бердилар.

Мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.

Мазкур қонун бугунги кунда хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган турли хил зўравонлик ҳолатларига нисбатан қатъий жазо чораларини белгилаш билан бир қаторда бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.

▫️Қонун билан “оилавий (маиший) зўравонлик” яъни хотинига ёки эрига, собиқ хотинига ёхуд собиқ эрига, бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган зўровонлик учун тегишинча маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик чоралари белгиланяпти.

▫️Шунингдек, эндиликда жинсий зўравонлик, шу жумладан, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари татбиқ этилмаслиги белгиланиб, бундай жиноятлар учун жазо чоралари янада оғирлаштирилмоқда.

▫️Бундан ташқари, хотин-қизларга нисбатан шаҳвоний мазмундаги ҳаракатлар содир этганлик, таъқиб этганлик ҳамда ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланяпти.

Давлатимиз раҳбари бўлажак шаҳарда “инсон қадри” тамойилини қарор топтириш, турли ёшдаги одамларнинг эҳтиёжларини инобатга олиб, барча қулайликларни яратиш зарурлигини таъкидлади.

Тақдимотдаги яна бир лойиҳа Тошкент ерусти метросининг остида савдо ва хизмат шохобчаларини жойлаштириш ҳақида бўлди.

Ҳудудларни лотларга ажратган ҳолда ижарага бериш, хавфсизликни таъминлаб, аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди (https://president.uz/uz/lists/view/6123).

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг сўзларига кўра, нафақат Бобур боғи, балки Афсоналар водийси парки ҳам гулларга бурканади.

"Бир ой давомида ҳар куни туристлар ва шаҳар меҳмонлари учун эксклюзив маданий тадбирлар, шоулар бўлиб ўтади", - деди у.

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, фестиваль нафақат иштирокчи-меҳмонларга экзотик завқ беради, балки оддий гулчидан тортиб меҳмонхона эгалари, ресторатор-ошпазлар, ҳайдовчилару савдогарлар даромадини юз карра ошириб беради.

☑️ Маълумот учун, фестиваль 62-бор ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 мартдаги 397-k-сонли буйруғига асосан Эргашев Соҳибжон Убайдуллаевич Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бугун Косонсой туманидаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда мактаб директорлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим сифати департаменти раҳбари Баҳодир Ҳусановлар сўзга чиқиб, янги тизимда самарали фаолият кўрсатиш ва юқори натижаларга эришилишига тилак билдирдилар.

Маълумот учун, Соҳибжон Эргашев тайинловга қадар Косонсой тумани халқ таълими бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.