Янгиликлар
ақдирлаш маросимида Шавкат Мирзиёев қатнашиб, Осиё қаҳрамонига айланган футболчи ва мураббийларга бош совринни шахсан мамлакат раҳбари топширди.
Ироққа қарши финалдаги ғалаба (1:0) билан Ўзбекистон ўзига хос требл қайд этди– уч хил ёш тоифасида Осиё чемпиони бўлди. Вакилларимиз бунгача 2012 йил ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, 2018 йил Хитойда Равшан Ҳайдаров қўл остида Осиё кубоги U23 ғолибига айланганди. Бугунги ғалаба Ҳайдаровга олтин дубль, Ўзбекистонга эса треблни келтирди. Бунгача Осиёда фақатгина 4 жамоа – Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони ва Ироқ бундай натижага эриша олганди.
Косонсой туманидаги спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида туман халқ таълими бўлими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда - сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақалари туман босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақасининг туман босқичида 28та мактаб жамоалари спортнинг 5 та тури бўйича қатнашдилар.
Натижаларга кўра, қуйидаги спорт турлари бўйича ғолиблар аниқланиб, вилоят босқичига йўлланма олишди:👉 Футбол: 20-мактаб жамоаси;👉 Волейбол (аёллар): 13-мактаб жамоаси;👉 Стол тенниси (эркаклар): М.Жабборов (12-мактаб);👉 Стол тенниси (аёллар): И.Усмонова (43-мактаб);👉 Шахмат (эркаклар): З.Ғайбуллаев (3-мактаб);👉 Шахмат (аёллар): Х.Пўлатова (53-мактаб);👉 Шашка (эркаклар): М.Ҳайитов (14-мактаб);👉 Шашка (аёллар): З.Улуғхўжаева (53-мактаб).
☑️ Якунда ғолиб ва совриндорларга диплом ва таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
“Уч авлод учрашувлари” кекса ҳамда ёш авлод вакиллари ўртасида ўзига хос мулоқот майдони бўлиши баробарида нуронийларнинг сермазмун умр йўлларини тарғиб этувчи ибрат мактаби ҳамдир.
Косонсой тумани ҳокимлиги томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир айни шу жиҳати билан аҳамиятли бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Препзидентининг 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда аввалги даврлардаги қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, бугунги ўзгаришлар ва нуронийларга кўрсатилаётган эҳтиром ҳақида сўз юритилди.
Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида "Наврўз" умумхалқ байрами катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Косонсойнинг сўлим гўшаларидан бири 22-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ҳамда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ҳамкорлигида ўтказилди.
Катта сайл тарзида ўтказилган мазкур тадбирда тарғиботчилар ҳамда иқтидорли ёшлар томонидан халқ ўйинлари, фольклор санъатининг энг сара намуналари, куй-қўшиқлар, ўлан-лапарлар ижро этилди.
Дастурхонга баҳорий таомлар тортилиб, мактаб интернати томонидан дошқозонда сумалак тайёрланди.
Бир сўз билан айтганда, баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўз сайли баланд руҳ ва катта шодиёна билан нишонланди.
Халқимизнинг кўп асрлик эзгу қадриятларини, унинг орзу-интилишларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ айёмни ҳар йили шундай катта шодиёна сифатида нишонлашга келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3837-сон Қарорига мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида жамоатчилик-маслаҳ кенгашларини тузиш ва салоҳиятини ошириш” грант лойиҳаси доирасида Косонсой туманида Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари тузилган.
Кенгаш мустақил фуқаролик институтларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг эркин фаолияти кафолатларини таъминлаш, давлат органларининг фуқаролар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларнинг очиқ, шаффоф ва ошкора фаолият кўрсатишини таъминлаш, давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини олиб боради.
Шундан келиб чиқиб, туманимиздаги давлат органлари фаолияти самарадорлигини оширишга ҳисса қўшмоқчи бўлган фидокорларни қуйидаги талаблар асосида суҳбат орқали кенгаш таркибига қабул қилинади.
☑️ Талаблар:
👉 Жамоатчилик кенгаши аъзолигига, қоида тариқасида, давлат органида намунали хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлари
👉 жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар
👉 шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари
👉 оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.
📍 Манзил: Косонсой туман ҳокимлиги ☎️ Мурожаат учун: 69 (65) 22-217 (душанба-жума, соат 09:00дан 18:00гача).











