Муқаддас моҳи рамазон кунлари муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бундай эзгу тушунчалар айниқса, муборак моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда. Косонсой туманида ҳам муборак ой муносабати билан эҳсонлар ташкил этилмоқда.

Бугун туманнинг 1-сектор ҳудуди “Чорбоғ” маҳалласида Маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан эҳсон қилиниб, ифторлик дастурхони ёзилди. Унда нуронийлар, эҳтиёжманд, темир, аёллар дафтарида турувчи фуқароларга хайр-эҳсон кўрсатиш мақсадида ифторлик уюштирилди.

Зеро, рамазон инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга, кексалар ва беморлар, яқинлар ҳолидан хабар олишга, муҳтожларга хайр-саховат қилишга чақиради.

Кейинги вақтларда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар, халқ манфаати учун қабул қилинаётган ҳужжатлар, Янги Ўзбекистонни барпо этишдек олий мақсад сари қўйилган қадамлар албатта Асосий қонунимизни янгилаш зарурлигини тақозо этади.

Конституциямизни қайта ишлаб чиқишда бевосита халқнинг таклифлари, истак-хоҳишларини эътиборга олиш, қонун лойиҳаси референдумга қўйиш орқали қабул қилинишини алоҳида эътирофли.

Бугун Косонсой туманидаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун - моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Темиров, Наманган вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Абдусаломов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Д.Валиева, тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари, туман қишлоқ хўжалиги комплекси ишчи-ходимлари ҳамда томорқа ер эгалари иштирок этдилар.

Маърузачилар томонидан янгиланаётган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқ ва эркинликлар кенг тушунтирилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Косонсой тумани бўйлаб Наврўз байрамининг ўзига хос ифори ва таровати давом этмоқда. Жойларда миллий анъана ва урф-одатларимизни ўзида мужассам этган тадбирлар давом этмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири янгиланиш ва яшариш байрами - Наврўз ҳамда Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан "Тахтакўприк" маҳалласи фуқароси Одинахон ая хонадонида бўлди.

Келин салом, лапарлар, миллий кўй-қўшиқлар ижроси, ўйинлар кўнгилларга қувонч улашди.Дошқозонда сумалак қайнади.

Косонсой туманида ёш ҳаваскор шоиралар талайгина. Дилшода Ботирова ҳам ана шундай ёшлардан бири. Дилшода 2006 йилнинг 19 ноябрида Косонсойнинг «Гулбоғ» маҳалласида туғилган. У ҳозирда тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабининг 10-синфида ўқийди.

Дилшода оилада тўнғич фарзанд, икки синглисининг меҳрибон опаси. Отаси Адҳамжон ака 2-гуруҳ ногирони, онаси уй бекаси. Улар Дилшоданинг ёрқин келажагидан умидвор.

У болалигидан китобларга меҳр қўйган. Мутолаа жону-дили. Айниқса, жаҳон адабиётига қизиқади. Шеър ва ҳикоялар машқ қилиб туради. Бу серқирра истеъдод соҳибаси турли расмлар танловида ҳам иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган.

Дилшоданинг илк шеърий тўплами «Истеъдод ғунчаси» номи билан нашр этилган. Яқинда унинг иккинчи китоби нашрдан чиқиш арафасида. Дилшода келажакда математика ўқитувчиси бўлмоқчи.

☑️ Унинг барча орзулари амалга ошсин, ёшларимиз орасида бундай истеъдод ғунчалари кўпаяверсин!

30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда қатнашиш учун хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.

Бу ҳақдаги мурожаатлар МСК томонидан 19 апрель соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Аккредитациядан ўтиш тартиби тўғрисида батафсил ҳаволада (https://saylov.uz/uz/news/2023/03/23/ommaviy-axborot-vositalari-diqqatiga) танишиш мумкин.