Кейинги вақтларда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар, халқ манфаати учун қабул қилинаётган ҳужжатлар, Янги Ўзбекистонни барпо этишдек олий мақсад сари қўйилган қадамлар албатта Асосий қонунимизни янгилаш зарурлигини тақозо этади.
Конституциямизни қайта ишлаб чиқишда бевосита халқнинг таклифлари, истак-хоҳишларини эътиборга олиш, қонун лойиҳаси референдумга қўйиш орқали қабул қилинишини алоҳида эътирофли.
Бугун Косонсой туманидаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун - моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Темиров, Наманган вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Абдусаломов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Д.Валиева, тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари, туман қишлоқ хўжалиги комплекси ишчи-ходимлари ҳамда томорқа ер эгалари иштирок этдилар.
Маърузачилар томонидан янгиланаётган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқ ва эркинликлар кенг тушунтирилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.






