Муқаддас моҳи рамазон кунлари муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бундай эзгу тушунчалар айниқса, муборак моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда. Косонсой туманида ҳам муборак ой муносабати билан эҳсонлар ташкил этилмоқда.

Бугун туманнинг 1-сектор ҳудуди “Чорбоғ” маҳалласида Маҳалла хайрия жамоат фонди томонидан эҳсон қилиниб, ифторлик дастурхони ёзилди. Унда нуронийлар, эҳтиёжманд, темир, аёллар дафтарида турувчи фуқароларга хайр-эҳсон кўрсатиш мақсадида ифторлик уюштирилди.

Зеро, рамазон инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга, кексалар ва беморлар, яқинлар ҳолидан хабар олишга, муҳтожларга хайр-саховат қилишга чақиради.