Янгиликлар
▫️Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова ҳамда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Зафар Икрамов бошчилигида Косонсой туман ҳокимлиги мажлислар залида маҳалладаги бешлик фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳамкорликда ташкил этилаётган амалий ишлар юзасидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда оилаларда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни бандлигини таъминлаш уларни тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш ва уларнинг муаммолари баратарф этиш, жиноятчиликни олдини олиш ва асосий масала вилоятни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Йиғилиш давомида ҳамкор ташкилотларга керакли топшириқ ва тавсиялар берилди ҳамда ижро муддатлари назоратга олинди.
Наврўз байрами муносабати билан Косонсой туманидаги “Чашмаи сафед” мажмуасида жойлашган сунъий қопламали мини футбол майдонида Косонсой тумани ҳокимлиги, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ҳамда турнир ташкилотчиси Ҳамидхон Муйдинхўжаев ташаббуси билан футбол бўйича водий фахрий футбол ассосиацияси аъзолари ўртасида IV-тур футбол биринчилиги ўтказилди.
Мусобақада Андижон, Булоқбоши, Қува, Чимён (Фарғона), Янгиқўрғон, Уйчи, Косонсой-1 ва Косонсой-2 жамоалари иштирок этишди. 60 ёшдан юқори фахрий иштирокидаги мазкур мусобақа қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Нуронийлар ёшлардан ҳали ҳам спорт соҳасига қолишмасликлари исботлашди десак, муболаға бўлмайди.
Бир пиёл чой устида ташкилланган мусобақанинг тақдирлаш маросимида ғолиблар эълон қилинди. Косонсойликлар биринчи, Андижон шаҳри жамоасига иккинчи, янгиқўрғонлик нуронийлар жамоасига эса учинчи ўрин насиб этди.
Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширилди.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков хитойлик йирик тадбиркор «Huaneng Power International HPI» Inc. хорижий корхонаси раҳбари, инвестор Лу Чанг Лианг қабул қилди.
Ҳозирга кунда ушбу хорижий корхонанинг лойиҳаси "Чанг Лианг тўқимачи" корхонаси Косонсой туманининг собиқ "Косонсой текмен" биносида текстил ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ташкил этиш билан шуғулланиб келмоқда ҳамда 3,5 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритган.
Инвестор жорий йилда Наманган вилоятида электр энергияси лойиҳалари таклифларини берди. Лу Чанг Лианг қуёш панелларини ишлаб чиқариш лойиҳасини айнан Наманган вилоятида амалга ошириш истагини билдирди. Вилоят ҳокими ушбу лойиҳалар тўлиқ қўллаб-қувватланиши ҳамда қонун доирасидаги барча имкониятлар яратиб берилишини маълум қилди.
Маълумот учун, йирик тадбиркор раҳбарлик қиладиган «Huaneng Power International HPI» корхоналари асосан Хитой бўйлаб йирик электр станцияларини ишлаб чиқиш, қуриш, ишлатиш ва бошқариш билан шуғулланади, компания мамлакатдаги энг йирик энергия ишлаб чиқарувчилардан биридир. Маълумотларга кўра, компания назорат қилувчи ишлаб чиқариш қуввати 113,357 МВт ва капиталга асосланган ишлаб чиқариш қуввати 98,948 МВтни ташкил қилди.
Компаниянинг маҳаллий электр станциялари 26 вилоят, автоном вилоятлар ва муниципалитетларда жойлашган. Компания, шунингдек, Сингапурдаги энергетика компаниясига тўлиқ эгалик қилади ва Покистондаги энергетика компаниясига сармоя киритади.
“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди .
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳоли, уй-жойлар, тадбиркорлик субъектлари сони ортаётгани сабаб электр энергиясини ишлаб чиқаришга нисбатан истеъмол ошиб бораётганлиги яққол кўзга ташланмоқда.
Жорий йилнинг январь ойида ҳукм сурган аномал совуқ кунларида, айниқса, муқобил энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж яққол сезилди. Шу боис Юртбошимизнинг яқинда Наманган вилоятига қилган ташрифлари чоғида ҳам қайта тикланувчи энергия ресурсларини барпо этиш, бунда қуёш электр панелларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.
Бугун Косонсой туманидаги 54-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида мактаб директорлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда “KOSONSOY ENERGY PANEL” МЧЖ раҳбари Ғолибжон Шодибеков томонидан муқобил энергия, хусусан қуёшли панелларнинг афзалликлари, улардан тўғри фойдаланиш йўллари ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, бундай энергия ресурсидан фойдаланувчилар учун бериладиган имтиёзлар ҳам кенг тушунтирилди.











