Косонсой тумани ҳокимлиги фаоллар залида Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, ижтимоий-иқтисодий идора вакиллари, маҳалла раислари соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Барчамизга маълумки, жаҳон иқтисодиёти тармоқларида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж тобора ошмоқда. Шу боис инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда табиий ресурсларни тежаш, қайта тикланувчи, экологик соф энергия манбаларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

Юртимизда ҳам бу борада муҳим вазифалар белгиланиб, барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, маҳалла бинолари ва тадбиркорлар муқобил энергияга ўтказиш зарурлиги таъкидланган.

Мамлакат раҳбари топшириғига асосан, келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади. Ушбу мақсадларда 2 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилинади. Бунинг ҳисобига, уларнинг 60 фоиз электр ва газ истеъмоли «яшил энергия»га ўтказилади. Аҳоли хонадонларида эса, қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.

Семинарда давомида қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзалликлари бўйича батафсил маълумот берилиб, барча тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналари, аҳоли хонадонларида, ижтимоий ва иқтисодий идораларда “Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш” бўйича тизимли иш ташкил этиши, бу борада барча раҳбарлар масъуллиги белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Наманган Давлат чет тиллари институти Италиянинг Sannio, Kalabria ва Piza университетилари билан ҳамкорлик ўрнатиб келмоқда.

Шу йилнинг 13-18 феврал кунлари институт ректор в.в.б. Пўлатхон Лутфуллаев Италиянинг Sannio университетида бўлиб, икки олийгоҳ ўртасида тажриба алмашиш, янги лойиҳа ишлаб чиқиш, талаба ва ўқитувчи алмашинувини йўлга қўйиш, институтда Италян тилини иккинчи тил сифатида ўқитишни бошлаш учун музокаралар олиб борди.

Шу билан бирга Sannio университетида таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашди. Учрашув якунида НамДЧТИ ва Sannio университети ўртасида шартнома имзоланди. Келгусида институтнинг Италия ОТМлари билан ҳамкорлиги давом этади.

Tegishli huquq paydo boʻlgandan keyin 1 oy ichida koʻchmas mulk davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi kerak.

🖥 Roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi ariza bilan Davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) orqali yoxud koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organga murojaat qilinadi.

💰 Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun oʻz vaqtida murojaat etmaslik fuqarolarga BHMning 10 baravari (3 mln soʻm), mansabdor shaxslarga esa 15 baravari (4,5 mln soʻm) miqdorida jarima solishga sabab boʻladi (https://lex.uz/docs/97664#5613529)

Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарди. Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Хусусан, фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар нафақаси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлик, суюлтилган газ, йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш ва коммунал масалалар билан боғлиқ ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ўғил-қизларининг тақдирига қизиққан ва бефарқ бўлмаган ота-она борки, таълим муассасалари билан доимий алоқада бўлиб туради. Ўз навбатида ҳар томонлама ҳамкорлик эса бола тарбиясида ўта муҳим жараёндир.

Жорий йилнинг 17 февраль куни Косонсой тумани 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Фарзандим билан бир кун" шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ташкил этилди.

Тадбирда барча фанлардан очиқ дарслар ташкил этилиб, ота-оналар дарс жараёнларида бевосита иштирок этиш билан бирга таълим даргоҳида фарзандларининг таълим-тарбияси, ютуқлари, камчиликлари ҳақида хабардор бўлишди.

Тадбир давомида ота-оналар учун психологик тренинглар ва «Ёш адабиётчилар» тўгараги аъзолари томонидан Алишер Навоий ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодига бағишланган маънавий-марифий тадбир намойиш этилди.