Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарди. Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Хусусан, фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар нафақаси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлик, суюлтилган газ, йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш ва коммунал масалалар билан боғлиқ ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.