Ўғил-қизларининг тақдирига қизиққан ва бефарқ бўлмаган ота-она борки, таълим муассасалари билан доимий алоқада бўлиб туради. Ўз навбатида ҳар томонлама ҳамкорлик эса бола тарбиясида ўта муҳим жараёндир.
Жорий йилнинг 17 февраль куни Косонсой тумани 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Фарзандим билан бир кун" шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ташкил этилди.
Тадбирда барча фанлардан очиқ дарслар ташкил этилиб, ота-оналар дарс жараёнларида бевосита иштирок этиш билан бирга таълим даргоҳида фарзандларининг таълим-тарбияси, ютуқлари, камчиликлари ҳақида хабардор бўлишди.
Тадбир давомида ота-оналар учун психологик тренинглар ва «Ёш адабиётчилар» тўгараги аъзолари томонидан Алишер Навоий ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодига бағишланган маънавий-марифий тадбир намойиш этилди.






