Косонсой тумани ҳокимлиги фаоллар залида Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, ижтимоий-иқтисодий идора вакиллари, маҳалла раислари соҳа мутахассислари иштирок этишди.
Барчамизга маълумки, жаҳон иқтисодиёти тармоқларида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж тобора ошмоқда. Шу боис инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда табиий ресурсларни тежаш, қайта тикланувчи, экологик соф энергия манбаларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Юртимизда ҳам бу борада муҳим вазифалар белгиланиб, барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, маҳалла бинолари ва тадбиркорлар муқобил энергияга ўтказиш зарурлиги таъкидланган.
Мамлакат раҳбари топшириғига асосан, келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади. Ушбу мақсадларда 2 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилинади. Бунинг ҳисобига, уларнинг 60 фоиз электр ва газ истеъмоли «яшил энергия»га ўтказилади. Аҳоли хонадонларида эса, қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.
Семинарда давомида қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзалликлари бўйича батафсил маълумот берилиб, барча тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналари, аҳоли хонадонларида, ижтимоий ва иқтисодий идораларда “Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш” бўйича тизимли иш ташкил этиши, бу борада барча раҳбарлар масъуллиги белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.






