Янгиликлар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилнинг дастлабки «Ташаббусли бюджет» жараёнлари бошланганини маълум қилди.
Фуқаролар 6 февралдан 26 февралга қадар ўз таклифларини «Ochiq budjet (http://openbudget.uz/)» порталига киритишлари мумкин.
Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциацияси маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатда жами 123 778 дона янги енгил ва тижорий автомобиллар харид қилинган бўлиб, энг талабгир автомобиль брендлари рейтингида «Chevrolet» етакчилик қилди.
Маълум қилинишича, Қозоғистон автомобиль бозорида «Chevrolet» 34 289 дона (27.7 %) сотувдаги улуши билан етакчилигини мустаҳкамлаган. «Hyundai» 28 864 (+27 %) сотув билан иккинчи поғонани эгаллаган бўлса, «Kia» 14 421 (11.65 %) дона автомашина сотиб рейтингда учинчи бўлди.
Қозоғистонликлар томонидан энг кўп харид қилинган автомобиль моделлари орасида «Cobalt» 23 178 дона сотуви билан биринчиликни сақлаган ҳолда, энг талабгир модель бўлиб 2022 йилни якунлаган.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Янгишаҳар" маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбаридан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан "Янги жой" кўчасидаги ичимлик суви муаммоси, таълим, тиббий ёрдам, бандлик, моддий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 17дан ортиқ мурожаатларнинг 8таси жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан куни кеча Наманган вилоятида тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш бўйича қарор имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг вилоятга қилган ташрифи давомида маълум қилинди.
Қарорга кўра, жорий йилда оилавий тадбиркорлик учун 950 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Ўтган йили ушбу кўрсаткич 480 миллиард сўмни ташкил этган эди.
Шунингдек, аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мақсадида, 45 миллиард сўм субсидия маблағлари берилади. Ўтган 2022 йилда 15,5 млрд сўмлик субсидия берилган эди.
Бу йилдан энг оғир туманлар алоҳида тоифаларга ажратилди. Наманган вилоятида Мингбулоқ 5-тоифага, Норин тумани 4-тоифага киритилган бўлиб, ушбу ҳудудларда тадбиркорларга солиқ тўлаш, кредит ва кафолат олиш, давлат божларини тўлашда катта енгилликлар берилди.
Президент қарорига кўра Наманган вилоятида махсус текстиль зонаси ташкил этилади ва 15 та саноат зонаси инфратузилмасига 75 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, ҳар бир туманда камида 2 тадан микромарказ ўз фаолиятини бошлайди.
Аҳолига деҳқончилик учун тарқатиладиган 9,5 минг гектар ер (сўнгги икки йилда 8 минг гектар берилган) қўшимча имконият яратилади. Ушбу деҳқон ва тадбиркорлар ўз маҳсулотига бозор топиши учун, Наманганда 1 сентябрга қадар 15 та йирик савдо мажмуаси, деҳқон бозори ва «эко бозор» ишга туширилади.
Косонсой туманида мавжуд 59 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва 2023 йилги режалари тўғрисида маҳалла фуқаролари олдида ҳисобот берилмоқда.
Хусусан, бугун “Боғибаланд” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб бораётган Муҳриддин Баҳриддинов 2022 йилда амалга оширган ишлари ва жорий йилдаги режалари хусусида фуқароларга ҳисобот берди ҳамда уларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтди.
“Маҳаллабай” тизимида ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими, нуронийлар, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.
☑️ Маълумот учун, 2022 йил мобайнида “Боғибаланд” маҳалласида 280 та иш ўринлари яратилган. Жумладан, 46 таси доимий иш ўринлари, 9 таси якка тартибдаги тадбиркорликка йўналтириш, 150 та ўзини-ўзи банд қилиш орқали, 7 та ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, 12 та юридик шахс ташкил этган ҳолда тадбиркорликка йўналтириш орқали иш ўринлари яратилган.
Касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида 23 нафар ёшлар ва хотин-қизларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни мономарказларида йўлланма асосида ўқитилиб ва уларнинг бандлиги таъминланган. Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 25 та лойиҳаларга 916 млн. сўм кредитлар ажратилган.
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш бўйича 8 та фуқарога 44 млн. сўмлик субсидиялар ажратилган.
Шунингдек, 1,5 км йўллар шағаллаштирилиб, маҳаллаларда эски ва яроқсиз бўлган 1 дона трансформатор, 32 дона сим ёғочлар ҳамда 20 дона тунги чироқлар янгиларига алмаштирилган.











