Янгиликлар
Жорий йилнинг 20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида эндиликда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилиши белгилаб олинган эди.
Ушбу ташаббус Косонсой туманидаги 49-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўй кўрсатмоқда. Мактабнинг тўгарак раҳбари Темирова Сайёра мактабда дарсдан кейинги вақтларда ўқувчи-қизларга тикувчилик ва қўл меҳнати сир-синоатларини ўргатиб келмоқда.
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб ҳудудлардаги уй хўжаликларида кичик қувватли қуёш панелларини (умумий қуввати 50 кВтгача) ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастурини амалга ошириш бошланади.
Бу ҳақда «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида (https://uza.uz/uz/posts/2023-yilda-qayta-tiklanuvchi-energiya-manbalarini-va-energiya-tezhovchi-texnologiyalarni-zhoriy-etishni-zhadallashtirish-chora-tadbirlari-togrisida_455003) келтириб ўтилган.
Тасдиқланган режага кўра, 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонларида кам қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатиш режалаштирилган.
Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1000 сўмдан субсидия ажратилади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Косонсой туман ҳокимлигининг бўлим бошлиқлари ҳамда аппарат ходимлари иштирок этдилар.
Бугунги ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.
Хусан, сиёсий-маърифий соатида спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтдилар.
збекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 февралдаги қарорига асосан полковник Раҳмонов Шавкат Наврузович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари - Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
(https://t.me/iivuz/73228)Тайинловга қадар Ш.Раҳмонов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
2023-2024 йилларда Косонсой туманида туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасига асосан, Косонсой тумани М.Аъзам ҳамда А.Жомий номли маҳаллалар ҳудудида жойлашган мавсумий тарзда фаолият юритиб келаётган умумий майдони 4,2 гектар бўлган “дам олиш маскани” ўрнида, замонавий лойиҳалар асосида умумий қиймати 50,0 млрд сўм бўлган янги туризм маскани барпо этиш ҳам режалаштирилган.
Хусусан, мазкур ҳудудда жойлашган сув ҳавзаларини реконструкция қилиш орқали, сув аттракционларини ўз ичига олган 1 та мажмуа ташкил этиш ва бир қисмида сув ҳавзаси (пляж) ташкил этиш;Ёшларни бўш вақтларини унумли ва мазмунли ўтказиш мақсадида, кутубхона, замонавий шахмат ўйинлари майдони, аттракционлар, маданий хордиқ чиқариш учун ёзги амфитеатр ташкил этиш;Шунингдек, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, замонавий кемпинглар, автопарк, кино зали, алоқа бўлими ва савдо дўконлари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.
Шунга асосан, бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Косонсой туманига ташрифи давомида мазкур ҳудудда ҳам бўлиб, амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар билан танишди. Ҳудуднинг йўллар инфратузилмасини яхшилаш, соғломлаштириш йўлакчалари ташкил этиш бўйича амалий ёрдам берилишини таъкидлаб ўтди.
- Косонсой - туризм учун энг қулай маскан. Бу ернинг иқлими, самимий инсонлари етти иқлимга таниш, -дейди, вилоят раҳбари.











