Янгиликлар
Халқимизда “Соғ танда соғлом ақл” деган ҳикмат бежизга айтилмаган. Боиси, инсон ҳаётда соғлом яшаши учун албатта, жисмоний тарбия билан шуғулланиб туриши керак. Жисмоний ҳаракатлар инсон организмидаги иш фаолиятини яхшилайди. Тана соғлом бўлса, инсоннинг фикрлаши ҳам яхши бўлади. Соғлом халқ, соғлом миллат эса буюк ишларга қодир бўлади.
Ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, таълим муассасаларидаги спорт секциялари ва тўгараклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш мақсадида, «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида Косонсой туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда - сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларига старт берилди
Тумандаги барча мактаб жамоалари секторлар кесимида 3, 13, 18, 28, 49-сонли мактабларда жам бўлишди. Ҳудудларда мусобақанинг очилиш маросимлари тантанали ташкил этилиб, спорт мусобақаларига юртимиз мадҳияси садолари остида старт берилди.
Мусобақалар спортнинг мини-футбол, волейбол, стол теннис, шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилиб, ғолиблар мусобақанинг 13-18 март кунлари ўтказиладиган туман босқичига йўлланмани қўлга киритишади.
Президент қарорига мувофиқ, 2023 йилги Наврўз умумхалқ байрами “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юксак савияда нишонланади.
☑️ Шунингдек, Ўзбекистонда 18, 19, 20, 21,22 март кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди!
Президент томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
Маълумот учун, 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.
Намангандаги энг йирик телеграм каналларидан бири бўлган "Namanganim Bugun" Ахборот портали томонидан "Энг намунали Ахборот хизмати раҳбари" сўровномаси бўлиб ўтган эди.
Ушбу сўровномада Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Рустамхон Темиров энг кўп овоз тӯплаб, Олий ўринни эгаллади.
Бугун канал жамоаси номидан Рустамхон Темировга ташаккурнома, махсус статуэтка ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Бугун косонсойлик ёшларнинг барча соҳада илғор эканликлари, кўплаб ютуқларга эришаётганликлари барчани бирдек қувонтиради.
Косонсой тумандаги «Обод» маҳалласида туғилган Ноима Абдуғаниева ҳам ана шундай ёшлардан бири.
Ноила спортнинг шотокан каратэ-до турига қизиқади. У тумандаги шу спорт тури бўйича ташкил этилган клуб аъзоси. Келажакда мақсади эса ҳарбий бўлмоқчи.
«Зулфияхоним қизлари» кўрик-танловининг бу йилги туман босқичида Ноима Абдуғаниева спорт йўналиши бўйича иштирок этган.
Ноима ҳозирда тумандаги 49-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олиш билан бирга спорт машғулотларини давом эттирмоқда.
Ноиманинг келажакдаги орзулари ушалишига, Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтаришига тилакдошмиз!
☑️ Улкан мақсадлар сари олға, Ноима!











