Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 20 январ куни мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Президентимиз томонидан масала юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилиб, туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур йиғилишда берилган вазифа ва топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, иккита хориж тил ва битта касб-ҳунар ўргатиш бўйича тажрибани жорий қилиш учун Косонсой туманидан ҳам 3 та 8-, 53-, 54-сонли мактаблар танлаб олинди.
Бугун, Косонсой туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида худди шу масалага бағишланган семинар ҳамда 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кўргазма ташкил этилди.
Семинарда сўзга чиққан туман ҳокими Дилмурод Қодиров бу борадаги амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
- Амалга оширадиган чора-тадбирларимиз натижасида туманимиздаги мактаб битирувчиларини 2 та хорижий тилда мулоқот қила оладиган ва камида битта касб-ҳунарни ўрганиб тадбиркорлик қилиш бўйича кўникмага эга бўлган ҳолда мактабни битирадилар деган умиддамиз, - дейди туман ҳокими ўз сўзида.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикамизда 2022 йилда 90 565 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.
☑️ Сўнгги беш йилда янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони:
▫️— 2018 йилда – 49 056 та▫️— 2019 йилда – 93 091 та▫️— 2020 йилда – 93 425 та▫️— 2021 йилда – 99 168 та▫️— 2022 йилда – 90 565 та.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2022 йил 20 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Ўзбекистон халқига мурожаатида 2023 йилда амалга ошириладиган 6 та устувор вазифалар белгиланганди.
Мурожаатномадан келиб чиқиб соҳалар кесимида 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан Косонсой туманида ўтказилган йиғилишда сенатор Икромхон Нажмиддинов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алоходжаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Аҳмаджон Мукаррамов, туман ҳокими Дилмурод Қодиров, маҳалла мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ёшларнинг тарбияси ва унда кексаларнинг ўрни, таълим-тарбия жараёнларида одоб-аҳлоқ тушунчаларини кенгайтириш, миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизни тарғиб қилиш, жиноятчиликни олдини олиш, ўзбек тилида иш юритиш ва сўзлашиш маданиятини ошириш масалалари алоҳида эътибор қаратилди ва бу соҳада олиб борилиши лозим бўлган вазифалар мутасаддиларга кўрсатиб берилди.
Президент мурожаатномасида 2023 йилда ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарурлиги алоҳида эътироф этилганди.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Косонсой туманидаги барча ўзини ўзи бошқариш органлари кутубхонаси учун 40 донадан китоблар тўплами тантанали тарзда маҳалла фуқаролар йиғинларига топширилди.
Китобларни ўзини ўзи бошқариш органларига тарқатишдан мақсад ҳар бир маҳаллада ўз кутубхонасини ташкил қилиш, аҳолини китобга бўлган қизиқишини ортириш, маҳалла аҳлининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва маҳаллаларнинг маънавий хазинахонасини янада бойитишдан иборатдир.
Дарҳақиқат, инсонга китобдан яхшироқ дўст йўқ дунёда. Бинобарин, бугун Косонсой маҳаллаларига улашилган нодир адабиётлар ҳам минг-минглаб одамларни ўзига ошно этади, албатта.
Буюк мутафаккир таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Маданият бўлими, туман "Ҳунармандлар уюшмаси" ҳамкорлигида ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Косонсой ихтисослаштирилган мактаби марказида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ушбу тадбирда буюк бобокалонимизнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида фикр юритилди.
Ҳазрат Навоий асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айлангани қайд этилди. Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари томонидан Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилиб, Навоий сиймоси акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Ушбу тадбир туманимиздаги таниқли ижодкорлар иштирокидаги мушоира кечаси билан давом этди.
Жорий йилнинг 7 феврал куни куни Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими, Диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси ҳамкорлигида 22 Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида "АДАБИЁТГА ДЎСТ ИНСОННИНГ МАЪНАВИЯТИ ЮКСАК БЎЛАДИ!" шиори остида маънавий-маърифий ҳамда китобхонлик тадбири ташкил этилди.
Ушбу тадбирда сўз олганлар маънавий бойликларимизни асраб-авайлаш ва ёш авлод қалбига жо этиш учун аввало уларнинг мазмун-моҳиятини теран англамоқ зарурлиги, адабиётнинг инсон ҳаётида тутган муҳим ўрни ҳақида тўхталиб ўтдилар. Таниқли ижодкорлар Муҳиддин Омад, Аъзамжон Мамажоновлар ўзларининг гўзал шеърлари билан тадбирга ўзгача шукуҳ баҳш этдилар.











