Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 20 январ куни мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Президентимиз томонидан масала юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилиб, туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши кўзда тутилмоқда.
Мазкур йиғилишда берилган вазифа ва топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, иккита хориж тил ва битта касб-ҳунар ўргатиш бўйича тажрибани жорий қилиш учун Косонсой туманидан ҳам 3 та 8-, 53-, 54-сонли мактаблар танлаб олинди.
Бугун, Косонсой туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида худди шу масалага бағишланган семинар ҳамда 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кўргазма ташкил этилди.
Семинарда сўзга чиққан туман ҳокими Дилмурод Қодиров бу борадаги амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
- Амалга оширадиган чора-тадбирларимиз натижасида туманимиздаги мактаб битирувчиларини 2 та хорижий тилда мулоқот қила оладиган ва камида битта касб-ҳунарни ўрганиб тадбиркорлик қилиш бўйича кўникмага эга бўлган ҳолда мактабни битирадилар деган умиддамиз, - дейди туман ҳокими ўз сўзида.






