Янгиликлар
“O‘zbekistonda ta’lim” журнали таҳририяти билан ҳамкорлиги ҳамда бадиий ижод йўналишидаги иқтидори ва фаоллиги учун Косонсой туманидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, Халқаро Турон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоира Насиба Дилроз “Истеъдод” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Оташнафас шоира Насиба Дилрозни ушбу эътироф билан муборакбод этамиз.
Косонсой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Куни кеча Поп туманида жойлашган 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг Юнон-рум кураш тури бўйича ўсмирлар ўртасида очиқ турнир ўтказилди.
Унда Косонсой тумани спорт мактаби ўқувчилари муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритдилар.
▫️И.Дадахонов 52 кг. вазн тоифасида 1-ўринни;▫️К.Зокиржонов 48 кг. вазн тоифасида, Х.Абдураҳмонов 26 кг. вазн тоифасида 2-ўринни;▫️А.Ғофуров 44 кг. вазн тоифасида, Х.Каримжонов 41 кг. вазн тоифасида, Б.Бакиров 35 кг. вазн тоифасида, М.Ғофуров 23 кг. вазн тоифасида 3-ўринни эгалладилар.
Косонсой шарафини ҳимоя қилган барча спортчиларга келгусида ҳам омад ҳамиша ёр бўлсин!
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
▫️— “Cobalt” - 101 617 дона▫️— “Lacetti-Gentra” - 87 105 дона▫️— “Damas” - 72 235 дона▫️— “Nexia T-250” - 22 245 дона▫️— “Spark” - 14 464 дона▫️— "Tracker" - 9 088 дона▫️— "Volkswagen Caddy" - 423 дона▫️— Махсус енгил автомобиллар - 20 941.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида «Tata Steel Chess-2023» турнири якунига етди.
Бугун, 29 январь куни бўлиб ўтган турнирнинг сўнгги 13-турида Нодирбек Абдусатторов мезбон шахматчи Йорден ван Форестга қарши баҳс юритиб, имкониятни бой берди.
▫️Шу тариқа, турнир давомида пешқадам бўлиб келган ўзбекистонлик шахматчи мусобақани 8 очко билан 2-ўринда якунлайдиган бўлди. Сўнгги турдаги муваффақияти эвазига 8,5 очко жамғарган нидерландиялик Аниш Гири эса «Tata Steel Chess-2023» «Masters» гуруҳи ғолибига айланди.
«Челленжер» гуруҳида эса Жавоҳир Синдаров 13-турда бошқа бир мезбон Томас Беердсенни мағлубиятга учратиб, 8,5 очко билан 3-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Абдусатторов турнир давомида шу вақтгача 4 баҳсда ғолиб бўлган ва бу борада фақат Карлсенда шундай кўрсаткич эди. Ўзбекистонлик шахматчи Раппорт, Парҳам, Магнус Карлсен ва Аржун Эригаисини мағлуб этиб, қолган рақиблари билан дуранг қайд этган, мағлубиятга учрамаган эди. У 5-турдан кейин турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олган ва шундан бери биринчи ўриндан пастга тушмаганди.
Бугун Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров 1-сектор ҳудуди бўлган “Жар” маҳалласида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Унда ўттиздан зиёд фуқароларимиз туман раҳбарига ўз мурожаатлари билан юзланишди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.
Қабулда иштирок этган тегишли ташкилот ва муассасалар вакилларига мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.
Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳам иштирок этди.











