Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра, (http://namhaqiqat.uz/images/de7a65549d7f6d007ba11f65d350f8d30825.jpg) мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, профессионал миллий армияни шакллантириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли фаолияти, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз орден-медаллар билан мукофотланди.

(http://namhaqiqat.uz/uzhzhatlar/amyurtlarimiz_prezident_tomonidan_mukofotlandi.html)Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

🔰 «Содиқ хизматлари учун» медали билан:

▫️Маматов Дониёр Абдурахимович - Наманган вилояти Божхона бошқармаси бўлим бошлиғи.

🔰 «Шуҳрат» медали билан:

▫️Тошпўлатов Шерали Журабаевич - Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси гуруҳ йўриқчи-қутқарувчиси.

Давлатимизнинг юксак мукофотига муносиб кўрилган юртдошларимизни чин дилдан муборакбод этамиз!

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга мудофаа вазирининг буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди.

Хайрулло Бозоров, шунингдек, мудофаа вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштироки учун I даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Шунга кўра, айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди.

Шунингдек, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизел ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади, шу жумладан захиралар ҳисобидан.

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилда 5,7 фоизга ўсган.

Шунингдек, банк экспертларининг прогнозларига кўра (https://thedocs.worldbank.org/en/doc/c7292ee84f0635b28721419e3b367d0e-0350012023/related/GEP-January-2023-Regional-Highlights-ECA-RU.pdf), 2023 йилда Россияда рецессия ва Хитойда ўсишнинг секинлашиши Марказий Осиёдаги иқтисодий фаоллик даражасига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш даражаси 2023 йилда 4,9 фоизни, 2024 йилда эса 5,1 фоизни ташкил этади.

У 1983 йили Наманган шаҳрида туғилган. 2006 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-менеджер.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда “Аср” нашриёт уйи “Аср футболи” газетаси мухбири вазифасида бошлаган. 2008-2017 йиллар давомида Наманган вилоят матбуот ва ахборот бошқармасида етакчи мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бир вақтнинг ўзида 2010-2012 йилларда “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши ахборот хизмати раҳбари, 2014-2016 йилларда “Наманган” нашриёти директори лавозимларида ишлаган.

2011 йилда Фарғона водийсидаги илк интернет нашр - namnews.uz ахборот порталини ташкил этган. vodiymedia.uz сайти ва Vodiy Media нашриёти асосчиларидан бири сифатида ноширлик ва интернет-журналистикаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган.

2017 йилда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Наманган шаҳар Кенгаши раиси, 2018-2019 йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари – вазир маслаҳатчиси , 2020-2021 йилларда Наманган вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2021 йилдан буён Наманган вилояти салоҳиятини тарғиб этиш Медиа Департаменти директори сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Анвар Ахролханович Икромов вилоят ҳокимининг 2022 йил 9 январдаги фармойиши билан Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси директори этиб тайинланди.