Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 4,5 млн сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.

Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.

Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.

▫️«2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни қайта кўриб чиқилади.

▫️Бу ҳақда Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471 қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Ҳисоб палатаси 2023 йилнинг 1 апрелига қадар «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқадилар.

Бунга қадар эса вазирлик ва идораларга вақтинчалик харажатлар сметалари асосида бегиланган тартибда бюджетдан маблағ ажратилади.

2023 йилнинг 1 январь куни соат 08:00 ҳолатига кўра, Косонсой туманида 6 нафар чақалоқ дунёга келди, дея хабар берди туман туғруқ комплекси маъмурияти. (https://t.me/kosonsoyhokimligi) Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 2 нафари ўғил бола, 4 нафари эса қиз бола бўлиб, 2023 йилнинг биринчи чақалоғи соат 00:40 (қиз бола, "Чиндовул" маҳалласидан) туғилди.

Азиз косонсойликлар! Ҳурматли ватандошлар!

▫️Бетакрор диёримизга янги – 2023 йил кириб келмоқда.Шу фарахбаш кунларда Сиз азизларни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимизни – кўп миллатли туманимиз аҳлини ушбу гўзал айём билан чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман.

▫️Ўтиб бораётган 2022 йилни сарҳисоб қилиб, шуни мамнуният билан таъкидлаш жоизки, ўтган қисқа вақт ичида Президентимиз ташаббуси билан барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар амалга оширилиб, барча эзгу мақсадлар халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилмоқда.

▫️Янги йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда бошлаган кенг кўламли ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз. Халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг мурожаатлари ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият берамиз. Янги Ўзбекистонни барпо этиш, миллий юксалиш пойдеворини яратишга қаратилган улкан ишларимизни қатъий давом эттирамиз.

▫️Шу гўзал кунларда барчамизнинг ниятимиз, тилагимиз битта: жонажон Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнасин, дунёмиз тинч бўлсин!

☑️ Кириб келаётган 2023 йил она диёримизга файзу барака, янги ютуқ ва зафарлар олиб келсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин.