Янгиликлар
Бугунги кунда таълим-тарбиянинг бош бўғини бўлган мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитларни яхшилашга, кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш ва ёндашиш ўта долзарб масалага айланди.
Косонсой туманидаги “Обод” маҳалласи аҳолисиниг энг катта муаммоларидан бири ҳудудда мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмаслиги эди. Боғча ёшидаги болалар узоқ масофаларга қатнаб таълим олишларига тўғри келарди.
Соҳага эътибор ҳамда аҳоли мурожаатларига аниқ ечимнинг самараси ўлароқ бугун ҳудудда янги, замон талабларига жавоб берадиган 41-сонли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Муассаса 180 ўринга мўлжалланган. Жорий йил инвестиция дастури доирасида 6 млрд. 643 млн. сўм маблағ эвазига қурилиш ишлари амалга оширилди. Тантанали очилиш маросимида Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
“Ислоҳотлар албатта халқимизнинг фаровон ҳаёти учундир. Президентимиз белгилаб берган вазифаларни оғишмай бажарсак барча соҳаларда катта натижаларга эришамиз” - дейди туман ҳокими ўз сўзида.
Юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги соҳасига боғлиқ. Халқимиз дастурхонини, миллий бозоримиз расталарини безаб турган мевалар-у сабзавотлар, турли полиз маҳсулотлари соҳа ходимларининг машаққатли меҳнатлари эвазига бунёдга келади.
Мана шундай заҳматкаш, тиниб-тинчимас қишлоқ хўжалиги ходимлари Косонсой туманидаги "Ўзбегим" мажмуасида бир дастурхон устида жам бўлишди.
Тадбирда сўз олган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этиб, уларда фаол иштирок этаётган, юртдошларимиз дастурхонининг янада фаровон бўлишида муносиб ҳисса қўшаётган соҳа ходимларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширди.
Бундан ташқари кўп йиллик самарали меҳнатлари, туманда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлардаги фаол иштироки учун ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан бир қанча ҳамкор ташкилотлар раҳбарларининг меҳнатлари ҳам эътироф этилди.
Эл суйган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов, меҳмон санъаткорлар ҳамда туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга қувонч бағишлади.
Жаҳон миқёсида Ўзбекистон нуфузини оширишда, мавқеини мустаҳкамлашда халқаро рейтинг ва индексларнинг аҳамияти катта. Рейтинглар мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси, давлат бошқаруви сифати, аҳолининг турмуш даражаси, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит, барқарор иқтисодий ўсиш каби муҳим жиҳатларга кўзгу тутади.
🔘 2022 йилда эълон қилинган халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади. Масалан, GovTech Enablers индексининг рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар кўрсаткичи бўйича дунёда 4-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан 65 поғонага кўтарилди.
🔘 Жаҳон банки томонидан Давлатларнинг технологик тайёргарлиги индекси (GovTech Maturity Index)да мамлакатимиз 198 давлат орасида 43-ўринни эгаллаб, 37 поғонага кўтарилди.
🔘 Матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бирдан 24 поғонага юқорилади — 157-ўриндан 133-ўринга.
Ҳар бир замон ва маконда илм-маърифат, ёшларнинг таълим-тарбиясига устувор вазифа сифати қаралган. Чунки мамлакат эртасини айнан билимли, зиёли шахслар кўради.
Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига килган тарихий Мурожаати ҳамда 2023 йилнинг юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинишида ҳам таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, халқаро талабларга мос тадбиқларни қўллаш мақсадлари муштарак.
Косонсой туманидаги мавжуд таълим масканларида бугунги кунда Президентимиз илгари сурган ташаббуслар бўй кўрсатмоқда. “Навбаҳор” маҳалласидаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқув биноси 2008 йилда қурилган бўлиб, 490 ўринга мўлжалланган эди. Бироқ йиллар давомида аҳоли сонининг ортиб бориш натижасида ўқувчилар икки навбатда таълим олаётган эдилар.
Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида инвестиция дастури асосида тумандаги “Юсуф Хос Ҳожиб” МЧЖ томонидан 1 млрд. 928 млн. сўм маблағ эвазига мактабга 180 ўринли янги, замонавий ўқув биноси қуриб фойдаланишга топширилди.
Асосийси, ўқувчиларнинг бугунги даврга мос билим олишлари учун барча зарур шароитлар муҳайё этилди. Бу албатта ушбу мактаб ўқувчилари орасидан халқаро фан олимпиадалари ғолиблари, жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига имконият яратади. Ҳар бир устознинг ўз устида ишлашига, ўқувчиларнинг ҳам катта одимлар билан интилишларига қанот бўлади. Мактаб биноси “навбаҳорликлар” учун Янги йилга муносиб туҳфа бўлгани билан аҳамиятли.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков ташаббуси билан вилоятдаги барча журналист ва блогерлар бугун катта хайрия акциясида иштирок этдилар. Халқ орасида ҳамон билан ҳамнафас юрадиган касб эгалари энг ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар таклифларини бердилар.
Бугун вилоят ҳокимлиги томонидан тайёрланган хайрия тадбирида 400дан ортиқ ана шундай меҳрга муҳтож оилаларга алоҳида эътибор кўрсатилди. Уларга 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, янги йил совғалари, иссиқ кийимлар тақдим қилинди.
Йиғилганларни янги йил билан табриклаган вилоят ҳокими ўз сўзида муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан 2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили деб номлангани, инсон қадрини улуғлаш йўлидаги эзгу амаллар давом эттирилишини алоҳида таъкидлади.











