Бугунги кунда таълим-тарбиянинг бош бўғини бўлган мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитларни яхшилашга, кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш ва ёндашиш ўта долзарб масалага айланди.
Косонсой туманидаги “Обод” маҳалласи аҳолисиниг энг катта муаммоларидан бири ҳудудда мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмаслиги эди. Боғча ёшидаги болалар узоқ масофаларга қатнаб таълим олишларига тўғри келарди.
Соҳага эътибор ҳамда аҳоли мурожаатларига аниқ ечимнинг самараси ўлароқ бугун ҳудудда янги, замон талабларига жавоб берадиган 41-сонли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Муассаса 180 ўринга мўлжалланган. Жорий йил инвестиция дастури доирасида 6 млрд. 643 млн. сўм маблағ эвазига қурилиш ишлари амалга оширилди. Тантанали очилиш маросимида Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
“Ислоҳотлар албатта халқимизнинг фаровон ҳаёти учундир. Президентимиз белгилаб берган вазифаларни оғишмай бажарсак барча соҳаларда катта натижаларга эришамиз” - дейди туман ҳокими ўз сўзида.






