Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича кенг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

(https://uza.uz/posts/433812)— АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. Шу чора қўлланилганидан сўнг унинг АЁҚШлардаги нархи неча пул бўлади?

— АИ-80 учун акциз солиғини бекор қилиниши ушбу маркадаги бензиннинг АЁҚШларда сотилаётган чакана нархини 1000-1200 сўмга арзонлашишига олиб келиши керак. Бугунги кунда АИ-80 бензиннинг нархи 5500 сўмгача пасайиши кутилмоқда. Таъкидлаш жоизки, биржага чиқарилаётган ҳажмлар ҳам ортганлиги ҳамда биржада бошланғич нархдан 5 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда нархи ошишини инобатга олган ҳолда 5500 сўмлик нархни яқин кунларда АЁҚШларда кўришимиз мумкин.

2003 йил 9 декабрь куни Мерида (Мексика) шаҳрида Бирлашган Миллатлар ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган эди. Айни пайтга қадар ушбу конвенцияга 172 давлат қўшилган.

2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинди.

Сирдарё вилоятида жорий йилнинг 29 ноябридан 6 декабрь кунига қадар спортнинг гандбол тури бўйича U-17 қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилган терма жамоа фахрли 3-ўринни эгаллади.

Наманган вилоят терма жамоаси асосан косонсойлик қизлардан иборатлиги эса, айниқса қувонарлидир.

Спорт инсонни чиниқтириш билан бирга, унинг дунёқарашини ҳам тоблайди.

Юрагида Ватанга муҳаббат ҳисси жўш уриб турган бу спортчи қизларга ҳамиша омад ёр бўлсин. Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида ҳам кўкларга кўтаришсин.

Ғалаба муборак!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида "Жазо (https://ruadvocate.ru/wp-content/uploads/2019/10/34112185253039747.jpg) муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

(https://president.uz/uz/lists/view/5756)Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 402 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 128 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 201 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 63 нафарини аёл, 26 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 19 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра,  оила  жамиятнинг  асосий  бўғини ҳисобланади ҳамда  жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгадир.

Республикамизда оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлариданоқ хотин-қизларни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазаси давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бу борада жуда кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қатори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №3-сонли Қарори қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга асосан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланди.

Тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқланди. Ушбу низом ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини, шунингдек тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга  ҳимоя ордерининг нусхасини бериш тартибини белгилайди. Низомда қайд этилишича, ҳимоя ордери ушбу Низомга мувофиқ серия ва рақамга эга бўлган, қатъий ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.

Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади:

Яъни, тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати; жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар; тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши; давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ва ташкилотлар жабрланган хотин-қизлар бўйича маълумотга эга бўлгач, ушбу Низомнинг                                      3-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарномани дарҳол ички ишлар органларига тақдим этади ҳамда хабарнома қонун ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари навбатчилик қисмидаги дафтарда қайд этилади.

Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида ҳабар берган шахслар ва тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади.

Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмида белгиланган тартибда қайд этилган мурожаатлар ва хабарлар дарҳол профилактика инспекторига тақдим этилади. Жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича: тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини расмийлаштиради ҳамда зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордери берилганлиги тўғрисида жабрланувчининг розилиги билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, шунингдек, бошқа тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотларни хабардор қилади.

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис иштирокида далолатномани расмийлаштиради.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилади.

Ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчиларнинг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги аризаси уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили иштирокида кўриб чиқилади. Шахс ҳимоя ордерини олишни ва уни имзолашни рад этганда, профилактика инспектори холислар иштирокида далолатнома тузади ҳамда уни ушбу хатти-ҳаракатни давом эттирган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши тўғрисида расмий огоҳлантиради ва бу ҳақда жабрланувчини хабардор қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозим-ки, ҳимоя ордери ўттиз кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Учқўрғон туманлараро судининг

раиси                                                                                                         Б.Касимов

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Янгиқўрғон туманлараро

суди судьяси                                                                                        Р.Бойқораев