Сирдарё вилоятида жорий йилнинг 29 ноябридан 6 декабрь кунига қадар спортнинг гандбол тури бўйича U-17 қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилган терма жамоа фахрли 3-ўринни эгаллади.

Наманган вилоят терма жамоаси асосан косонсойлик қизлардан иборатлиги эса, айниқса қувонарлидир.

Спорт инсонни чиниқтириш билан бирга, унинг дунёқарашини ҳам тоблайди.

Юрагида Ватанга муҳаббат ҳисси жўш уриб турган бу спортчи қизларга ҳамиша омад ёр бўлсин. Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида ҳам кўкларга кўтаришсин.

Ғалаба муборак!