Янгиликлар
"Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали томонидан олис манзилларга суюлтирилган газ бир маромда етказиб берилмоқда.
Косонсой тумани ҳам вилоятнинг олис ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бу ерда ҳозирда 37 123 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Уларга махсус маиший газ баллон ташийдиган 8 та автотранспорт воситалари орқали суюлтирилган газ етказиб берилади, ҳар бир суюлтирилган газ ташийдиган автотранспортлар «айланма» кўринишда 110 дона маиший газ баллонлар билан таъминланган. Истеъмолчиларга ойма ой, белгиланган режа асосида суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.
Бугун ҳам туманнинг «Озод» маҳалласи аҳолисига режага асосан хизмат кўрсатилди. Бу ерда 776 нафар истеъмолчи мавжуд бўлиб, уларда 857 дона маиший газ баллонлари бор, шундан 728 дона филиал томонидан фойдаланиш учун ижара шартнома асосида берилган. Барча истеъмолчилар тўлиқ ID карта билан таминланган. Мазкур маҳаллага йил бошидан буён 104,7 тонна, шундан 15 декабр куни 4,4 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Маълумот учун, жорий йил бошидан буён туман аҳолиси 5409,4 тонна суюлтирилган газ билан таъминланган бўлса, декабр ойида тумандаги истеъмолчиларга 520 тонна 200 кг суюлтирилган газ етказиб берилиши кўзда тутилган, шу кунга қадар эса 234,4 тонна суюлтирилган газ ахоли истеъмолчилари хонадонларига етказиб берилди.
“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
"Uzbekistan airways" АЖни ислоҳ қилиш бўйича туркиялик мутахассис Илкер Айжи жамоаси билан иш олиб борилмоқда.
«Бу соҳада ўн йилга кечикканмиз. Авиакомпания эскича услубда ишлаяпти, йўловчилар хизмат сифатидан рози эмас. Агар иқтисодиётимизни, туризмни ривожлантирамиз десак, яккаю ягона йўлимиз шу», — деди Ш.Мирзиёев.
Муҳтарам Президентимизнинг қарорларига мувофиқ «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан бир қатор соҳа фидойилари муносиб тақдирландилар.
Улар орасида косонсойлик Ҳамидхон Мўйдинхўжаев ҳам бор.
30 йилдан зиёд қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб келаётган «Чашмаи сафед» фермер хўжалиги раҳбари Ҳамидхон Мўйдинхўжаев «Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ҳаётининг кўп йилларини шу соҳанинг ривожига бағишлаган бундай жонкуяр инсонлар бор экан, мамлакатимиз тараққиёти барқарор бўлишига шубҳа йўқ.
Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Электрон хокимиятни ривожлантириш маркази, вилоят Инновация, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, вилоят Миграция, IT-Park Наманган филиали раҳбарлари, IT-компаниялари ва тадбиркорлардан иборат делегация жорий йил 11-16 декабрь кунлари Жанубий Кореянинг Сеул, Пусан, Чангвон, Буё шаҳарларига ўзаро савдо-иқтисодий, қурилиш, миграцион, IT ва туризм соҳаларида алоқаларни ўрнатиш учун ташрифи режашалтирилган.
Ташрифнинг илк куни Сеул шаҳрида делегация аъзолари ҳамда Кореядаги етакчи IT компаниялари иштирокида IT Форум ташкил этилди. Форум доирасида Наманган вилоятида Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда IT лойиҳаларни қисқа муддатларда бошлаш бўйича 3та ҳамкорлик келишувлар имзоланди.
туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига бир маротаба баҳоланаётган ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 баробаригача пул маблағлари ажратилади;
☀️йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийларидан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади (https://lex.uz/docs/4948159).










