Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Электрон хокимиятни ривожлантириш маркази, вилоят Инновация, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, вилоят Миграция, IT-Park Наманган филиали раҳбарлари, IT-компаниялари ва тадбиркорлардан иборат делегация жорий йил 11-16 декабрь кунлари Жанубий Кореянинг Сеул, Пусан, Чангвон, Буё шаҳарларига ўзаро савдо-иқтисодий, қурилиш, миграцион, IT ва туризм соҳаларида алоқаларни ўрнатиш учун ташрифи режашалтирилган.

Ташрифнинг илк куни Сеул шаҳрида делегация аъзолари ҳамда Кореядаги етакчи IT компаниялари иштирокида IT Форум ташкил этилди. Форум доирасида Наманган вилоятида Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда IT лойиҳаларни қисқа муддатларда бошлаш бўйича 3та ҳамкорлик келишувлар имзоланди.