Муҳтарам Президентимизнинг қарорларига мувофиқ «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан бир қатор соҳа фидойилари муносиб тақдирландилар.
Улар орасида косонсойлик Ҳамидхон Мўйдинхўжаев ҳам бор.
30 йилдан зиёд қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб келаётган «Чашмаи сафед» фермер хўжалиги раҳбари Ҳамидхон Мўйдинхўжаев «Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ҳаётининг кўп йилларини шу соҳанинг ривожига бағишлаган бундай жонкуяр инсонлар бор экан, мамлакатимиз тараққиёти барқарор бўлишига шубҳа йўқ.






