"Ҳудудгаз Наманган" газ таъминоти филиали томонидан олис манзилларга суюлтирилган газ бир маромда етказиб берилмоқда.

Косонсой тумани ҳам вилоятнинг олис ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бу ерда ҳозирда 37 123 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд. Уларга махсус маиший газ баллон ташийдиган 8 та автотранспорт воситалари орқали суюлтирилган газ етказиб берилади, ҳар бир суюлтирилган газ ташийдиган автотранспортлар «айланма» кўринишда 110 дона маиший газ баллонлар билан таъминланган. Истеъмолчиларга ойма ой, белгиланган режа асосида суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Бугун ҳам туманнинг «Озод» маҳалласи аҳолисига режага асосан хизмат кўрсатилди. Бу ерда 776 нафар истеъмолчи мавжуд бўлиб, уларда 857 дона маиший газ баллонлари бор, шундан 728 дона филиал томонидан фойдаланиш учун ижара шартнома асосида берилган. Барча истеъмолчилар тўлиқ ID карта билан таминланган. Мазкур маҳаллага йил бошидан буён 104,7 тонна, шундан 15 декабр куни 4,4 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Маълумот учун, жорий йил бошидан буён туман аҳолиси 5409,4 тонна суюлтирилган газ билан таъминланган бўлса, декабр ойида тумандаги истеъмолчиларга 520 тонна 200 кг суюлтирилган газ етказиб берилиши кўзда тутилган, шу кунга қадар эса 234,4 тонна суюлтирилган газ ахоли истеъмолчилари хонадонларига етказиб берилди.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали матбуот хизмати