3 декабрь - Ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан жойларда тадбирлар ташкилланмоқда.

Шу муносабат билан Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати байрам дастурхони ёзилди.Унда туман ҳокимлиги, туман “Ногиронлар жамияти” бўлими, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, ногиронлиги бор фуқаролар жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг манфаатлари, қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ҳақида гапириб, “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан барча йиғилганларни табриклади.

Мамлакатимизда инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳар бир фуқаронинг тўлақонли ҳаёт кечиришида муҳим омил бўлмоқда.

Тадбир давомида алоҳида эҳтиёжманд кишиларнинг 8 нафарига ногиронлик аравачаси, 4 нафарига эшитиш мосламаси ҳамда қолганларга ташкилотчилар ва ҳомийларнинг совғалари топширилди.

Маълумот учун, Косонсой туманида бугунги кунда беш минг нафарга яқин имконияти чекланган фуқаролар бор.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова барча шифокорларни бодикамералари билан таъминлашни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу тиббиёт ходимларини зўравонлик ҳолатларидан ва бошқа одамлар томонидан уларга ҳужум қилишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Шу жумладан, фуқаролик ёки хизмат бурчини бажараётган шахсларга ҳужум қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, у тез ёрдам машинасига йўл бермаган ҳайдовчига жарима миқдорини оширишни таклиф қилди.

Статистик маълумотларга кўра, сўнгги уч йил ичида 290 нафар тиббиёт ходими ҳужумга учраган. Охирги шов-шувли ҳолатлардан бири маст одамнинг шифокорларга ҳужуми, кейин эса эшигини ҳужумчи йиртиб ташлаган тиббий тез ёрдам машинасининг шикастланиши туфайли юз берди.‌‌

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, (https://t.me/ssvmatbuotkotibi/10582) шу кунга қадар эмлаш жараёнларида жами 72,5 миллион доза вакцинадан фойдаланилган. Унинг 6,7 миллион дозаси «Pfizer» вакцинаси ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан Косонсой туманида мамлакатимиз Президентининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Косонсой кластер томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти негизида томорқа кластери ташкил этилди.

Томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш, шунингдек, томорқа ер эгалари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш мақсадида қабул қилинган қарор соҳада бир қатор енгилликлар, имтиёзлар яратди.

Кластер қошида кўчатчилик иссиқхонаси, агротехник хизматлар кўрсатиш, юк сақлаш ва совутгичли омборхона, уруғ, кўчат, кимёвий дори сотиш дўкони, қуритиш цехи, чорвачилик комплекси, сутни қайта ишлаш цехлари фаолият юритмоқда. Фермерлар кенгаши қошидаги жамғарма ҳисобидан 2 миллиард сўм имтиёзли кредит айнан кластер фаолиятини ташкил этишга йўналтирилди.

Шунингдек, томорқа хизмати кластерлари томорқачиларга ер хайдашдан тортиб, кўчат етказиб бериш, ўғитлаш, маҳсулотни сотишда ҳам ёрдам беради. Қолаверса, кластерлар бир неча йўналишда хизмат кўрсатиб, янги иш ўринлари яратиш, кичик цехлар орқали маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан ҳам шуғулланадилар.

Бу борадаги тажрибаларнинг кенг оммалашиши даладан дастурхонга, даладан экспортга тамойилларини тўлиқ амалга ошириш имконини беради.

Бу йил мамлакатимизда ҳаётимиз қомуси бўлган Конституциямиз қабул қилинганлигининг 30  йиллиги байрами кенг нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддаси давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципини жорий этди.

Давлатнинг асосий қонуни суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритишни эълон қилди.

Фақат мустақил суд ҳокимияти ҳар бир фуқаронинг ваколатли ва ҳолис судда ишни ошкора кўриш орқали Ўзининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкинлигига кафолат бўлиб хизмат қилади.

Суд ҳокимияти - бу судларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципига сўзсиз риоя қилиш асосида жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳамда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриш бўйича ваколатидир.

Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Конституциянинг 16-моддасига мувофиқ мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

Оммавий ахборот воситалари кўрилаётган ишлар бўйича ўз хабарларида суд қарори қандай бўлиши лозимлиги ҳақида фикр билдиришга ёки бошқача усуллар билан ишда иштирок этаётган бирон-бир шахснинг фойдасини кўзлаб судга таъсир ўтказишга ҳақли эмаслар. Бунда шуни унутмаслик керакки, Контитуциянинг 26-моддасига ва “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг айби қонунда назарда тутилган тартибда исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча, у айбсиз ҳисобланади. 

Қонунга мувофиқ суд муҳокамасини қандай бўлмасин чеклашларга. бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиш, тақдид қилиш ёхуд суд фаолиятига мансабдор шахс ёки фуқаронинг қай тарафдан ва қандай масалада бўлмасин аралашишига йўл қўйилмайди.

Жиноят содир қилишда айбланаётган шахс дастлабки тергов жараёнида фақатгина суд томонидан қамоққа олиниши мумкин.

Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинган ва ўз навбатида Конституциямизнинг 24-моддаси талабига, яъни яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир деган тамойилга тўлиқ мос келади.

Конституциямизнинг 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Судлар тўғрисида”ги  Қонунда судьяларга юксак мақом берилди, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади,  унинг тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайланади ёки Судьялар олий кенгаши томонидан тайинланади. Бунинг учун ижро ҳокимиятининг маҳаллий органлари розилиги талаб қилинмайди.

Қонун давлат муассасалари, фуқаро ва ташкилотларга судга ҳурмат билан қараш мажбуриятини юклайди.

Давлат ҳокимиятининг бирон-бир идораси судга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган вазифалари юклаши мумкин эмас.

Судга ҳурматсизлик қилишга йўл қўйилмайди ва бу қонун билан белгиланган тартибда жазоланиши лозим.

Конституциямизнинг 112-моддасига асосан судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунадилар.

Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.

Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.

Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас.

Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин.

Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қуйилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ суд ҳокимияти ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Суд ҳокимияти ҳужжатларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаслик Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликни келтиради.

 

 

Наманган вилояти суди фуқаролик

ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси                      Умида Солиева

 

Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон                                           туманлараро суди судьяси:                                          Р.М.Бойқораев