3 декабрь - Ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан жойларда тадбирлар ташкилланмоқда.

Шу муносабат билан Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати байрам дастурхони ёзилди.Унда туман ҳокимлиги, туман “Ногиронлар жамияти” бўлими, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, ногиронлиги бор фуқаролар жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг манфаатлари, қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ҳақида гапириб, “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан барча йиғилганларни табриклади.

Мамлакатимизда инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳар бир фуқаронинг тўлақонли ҳаёт кечиришида муҳим омил бўлмоқда.

Тадбир давомида алоҳида эҳтиёжманд кишиларнинг 8 нафарига ногиронлик аравачаси, 4 нафарига эшитиш мосламаси ҳамда қолганларга ташкилотчилар ва ҳомийларнинг совғалари топширилди.

Маълумот учун, Косонсой туманида бугунги кунда беш минг нафарга яқин имконияти чекланган фуқаролар бор.