Янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев ва Америка–Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бу бўйича келишувга эришди.
Қайд этилишича, мазкур бизнес форум 2023 йилнинг биринчи чорагида бўлиб ўтади. Унда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилиши белгиланган.
Жорий йил 18 ноябрдан бошлаб Наманган халқаро аэропортидан Маскат—Наманган—Маскат йўналишида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади.
Уммон пойтахтига рейслар ушбу давлатнинг Salam Air авиакомпанияси ҳаво кемаларида ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, жорий йил ноябрь ойи охирида Шаржа—Наманган—Шаржа йўналишида ҳам тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.
Рейслар Air Arabia авиакомпаниясининг A-320 русумли самолётида ҳафтанинг душанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Мутасаддиларнинг бидиришича, араб давлатларига авиайўналишлар кўпайиши Фарғона водийсидан умра зиёрати, туризм ва тадбиркорлик юзасидан сафар қилувчилар сони ортиб бораётгани билан изоҳланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференцияси очилишида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook (https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/694819918500395/) ижтимоий тармоғи, YouTube (https://www.youtube.com/watch?v=AoY33LckNhA) видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
Япон жанг санъати дурдоналаридан бири бўлмиш Шинкиокушинкай каратэга Nur-Has каратэ маркази раҳбари Ҳасан Назаров томонидан асос солинган бўлиб, 30 йилдан бери оммалашиб келмоқда.
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни илк бор шинкиокушинкай каратэ бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати саралаш босқичи Косонсой туманидаги болалар спорт мактабида ўтказилди. Ушбу саралаш мусобақасига Республикамизнинг кўплаб ҳудудларидан каратэчилар ташриф буюришди.
Мусобақада Шамсиддин Эшонов бошчилигидаги Косонсой Шинкиокушинкай каратэ жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашди.
Косонсой тумани ҳокимлиги, туман ФВБ, туман тиббиёт бирлашмаси, туман СЭОМ томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши, ис гази ва овқатдан заҳарланиш (ботулизм) касалликларини олдини олиш, озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланиш билан боғлиқ касалликларини олдини олиш бўйича туманда кенг қамровли профилактик-тушунтириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, соҳа ходимлари томонидан туман ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа обьектлари ва деҳқон бозори ҳамда жамоат масканларида ташкил этилган тарғибот тадбирлари ҳам ушбу долзарб масалаларга қаратилди.
Маҳаллаларда уйма-уй юрган туман ФВБ, ҳамкор ташкилотлар ҳисобланган коммунал соҳа идоралари вакиллари томонидан хонадон аъзоларига вилоят ва республикамиз ҳудудида содир бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланиш, фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг асосий келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари юзасидан зарур тушунчалар берилди.
Бу каби олиб борилаётган тушунтириш ва тарғибот тадбирларидан асосий кўзланган мақсад этиб, туман аҳолиси ҳаёти ва соғлиги, мол-мулки ва атроф табиий муҳитни содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш белгиланган.






