Жорий йил 18 ноябрдан бошлаб Наманган халқаро аэропортидан Маскат—Наманган—Маскат йўналишида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади.
Уммон пойтахтига рейслар ушбу давлатнинг Salam Air авиакомпанияси ҳаво кемаларида ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, жорий йил ноябрь ойи охирида Шаржа—Наманган—Шаржа йўналишида ҳам тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.
Рейслар Air Arabia авиакомпаниясининг A-320 русумли самолётида ҳафтанинг душанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Мутасаддиларнинг бидиришича, араб давлатларига авиайўналишлар кўпайиши Фарғона водийсидан умра зиёрати, туризм ва тадбиркорлик юзасидан сафар қилувчилар сони ортиб бораётгани билан изоҳланмоқда.






