Йиғилиш давомида иссиқхона эгалари ўзларини қийнаётган муаммолар, фаолиятидаги оғриқли масалалар ва улар юзасидан ўз таклифларини билдиришди.

(https://t.me/uzauz/2508)Маълум бўлишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 700 гектардаги 268 та иссиқхонани табиий газдан узиб қўйган. Бунинг оқибатида 70 минг тонна ҳосил, 30 миллион долларлик экспорт йўқотилиши, энг асосийси газдан узилган иссиқхоналарда банд бўлган 10 мингга яқин аҳоли ишсиз қолиши мумкин.

Шуни инобатга олиб, Энергетика вазирлигига газ таъминотидан узилган барча иссиқхоналарни 1 кун ичида газ билан қайта таъминлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, Ҳисоб палатасига тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда мазкур ҳолат юзасидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш, агар уларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланса, қонуний тартибда жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.

Ҳукуматнинг қарори билан таъсис қилинган мазкур мукофот билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқаролар рағбатлантирилади (https://t.me/eduuz/10953).

✅ Кўкрак нишонлари мукофотланган шахсларга 1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида топширилади.

✅ Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Мукофотланган шахсларга БҲМнинг тўрт баравари (бугунги кунда 1,2 млн сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

❗️Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланиши мумкин.

Косонсой туманида жорий йилнинг 24-27 октябрь кунлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида бўлиб ўтган “Маданият карвони”, “Маънавият фестивали” тадбирлари Косонсой туманидаги Садриддин Айний кинотеатрида гала-концерт билан давом этди.

Бир олам қувонч, ёшларга шижоат бағишлаган тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Дилмурод Қодиров мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Эришилаётган улкан ютуқлар туман аҳолисининг аҳиллиги, ҳалол, фидокорона меҳнати ва бетиним изланишлари эвазига қўлга киритилаётганини қайд этди.

Дилтортар концерт дастурлари, ўзларининг энг гўзал ижод намуналари, куй-қўшиқлари билан хушнуд этган шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кино санъати усталари, маънавият тарғиботчиларига чуқур миннатдорлик билдирилди.

Томошабинларни рақсга чорлаб, тинч, обод ва тўкин Ватанда аҳил, иноқ яшаётганидан фахр-ифтихор туйғусини янада мустаҳкамлади.

Косонсой тумани 8-сонли умумтаълим мактабида “Янги она тили ва адабиёт фани дарсликларнинг моҳияти” мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

Семинарда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ва барча туман халқ таълими бўлимлари ўзбек тили ва адабиёти фани методистлари ва тегишли фан ўқитувчилари иштирок этишди.

Семинар қатнашчиларига тажрибали она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан очиқ дарслар ташкил этилди. Очиқ дарсларда Она тили ва адабиёт фанлари бўйича янги дарсликлар афзалликлари алоҳида таълим методлари ёрдамида ёритиб берилди.

Семинар сўнгида “Она тили - миллат руҳи” мавзусидаги адабий-бадиий кеча меҳмонларга тақдим этилди. Тадбирда Косонсой туман халқ таълими бўлими мудири С.Эргашев иштирок этиб, Миллий ўқув дастури асосида яратилган дарсликлар ва уларда берилган мавзуларни ўқувчиларга тушунтиришда тўғри усул ва методларни қўллаш юзасидан семинар қатнашчилари билан фикр алмашди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамиз туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудудлар:

✅️ Ғозғон шаҳри – 9,0 минг киши;✅️ Томди тумани – 15,7 минг киши;✅️ Ширин шаҳри – 19,2 минг киши;✅️ Қоровулбозор тумани – 19,4 минг киши;✅️ Бўзатов тумани – 21,9 минг киши;✅️ Янгиобод тумани – 29,3 минг киши;✅️ Мўйноқ тумани – 33,4 минг киши;✅️ Конимех тумани – 37,2 минг киши;✅️ Учқудуқ тумани – 38,9 минг киши;✅️ Оҳангаpон шаҳри – 40,5 минг киши.