Янгиликлар
13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги Битим кучга кирди.
▫️Мазкур Битим Эрон Ислом Республикаси Президентининг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида имзоланган. ТИВ Шартнома-ҳуқуқ департаменти маълумотига кўра, мазкур ҳужжат 11 моддадан иборат бўлиб, унинг кучга кириши икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, туризм, фан ва илмий фаолият соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Аввалроқ Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий ЎзА мухбири билан суҳбатда икки давлат ўртасида визасиз режим жорий қилиш масаласига тўхталиб ўтган эди (https://t.me/uzauz/2058).
Вазирлар Маҳкамаси қарорига (https://lex.uz/docs/4367782) асосан мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ички ва ташқи баҳолашдан ўтказиб келинмоқда.
Таълим инспекцияси матбуот котиби маълум қилишича, (https://t.me/sh_xujaqulov/416) жорий йилнинг январь-май ойларида режага асосан жами 1071 та мактабгача таълим ташкилоти аттестация жараёнларига жалб қилиниб, туман аттестация комиссиялари томонидан ташқи баҳолашдан ўтказилди ва хулосалари Инспекция ҳузуридаги Аккредитация комиссиясига тақдим этилди.
🔎 Комиссия йиғилиш қарорига асосан 1004 та мактабгача таълим ташкилоти «аттестациядан ўтди» ва аккредитацияланди, 67 таси эса «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилди.
Косонсой тумани "Истиқлол" маҳалласида бугунги кун ҳисобига 750та хонадонда 4219 нафар аҳоли 1015та оилада истиқомат қилади.
Аҳоли даромадлари асосан чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик ва боғдорчиликдан шаклланади.
Маҳалла раиси Абдуҳаким Халилов, ҳоким ёрдамчиси Шерзод Турсуновлар саъй-ҳаракатлари билан бугун маҳаллада иш билан банд, даромад олаётган аҳоли сони ортиб бормоқда.
Биргина мисол, маҳаллада яшовчи Абдулло Каримов 1993 йилдан буён туман Давлат ўрмон хўжалигида ишлайди.
У ўз тажрибаларини гулчилик билан давом эттирмоқда. Кузда бўшаган майдонлар ҳамда хонадони томорқасида 12 хил рангдаги хризонтемаларни парваришлаяпти.
Қизиқишлари ортидан маҳалла масъуллари кўмаги билан катта даромад топмоқда. Ҳатто қўшни давлатларга экспорт қиляпти.
Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси унинг тажрибаларини бутун маҳаллага тадбиқ этиб, устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўйишган.
Айни кунларда бутун республикамиз бўйлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёни ижроси доирасида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари ўтказилмоқда.
Худди шундай тадбирлар Косонсой туманида ҳам кўтаринкилик билан давом этмоқда. Бу борада маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам фаол.
Хусусан, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 2-Озод сайлов округи депутати Рахмонов Қобилжон, 21-Ўзбекистон сайлов округи депутати Аҳмедов Зоҳирхон, 24-Обод сайлов окуруги депутати Расулов Фарҳоджон ҳамда 26-С.Шеърозий сайлов округи депутати Нуриддинов Зоҳиджонлар томонидан ўз ҳудудларидаги нуроний кексаларимиз ҳолидан хабар олиниб, тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда уларга тиббий хизмат кўрсатилиб, меҳр дийдоридаги бу азизларни кўнглини шод этиш, уларни кайфиятларини кўтариш мақсадида маҳалаларда яшовчиларнинг ҳар бирларига туман Кенгаши депутатларининг эсдалик совғалари топширилди.
Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.
«11 октябрь куни Давлат раҳбари мамлакатимизга ташриф билан келган Татарстон Республикаси раҳбари Рустам Миннихановни қабул қиладилар. Унда ҳудудлараро ҳамкорликни янги мазмун ва аниқ лойиҳалар билан янада ривожлантириш ҳамда амалга оширилаётган ҳамкорликдаги қўшма дастурларни янада жадаллаштириш масалаларининг муҳокамаси кўзда тутилган.
Шунингдек, 12-14 октябрь кунлари Президентимиз Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасига ташриф буюрадилар.
Ташриф кун тартибида хорижий давлатлар, шу жумладан, Вьетнам Социалистик Республикаси Вице-президенти Во Тхи Ань Суан, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган», — дея қайд этди Асадов.











