Косонсой туманида аҳолининг муаммолари, мурожаатлари ва ечимини кутаётган масалаларини ҳал этиш мақсадида тумандаги маҳаллаларда сайёр қабул ўтказиб келмоқда.

Бу галги қабул 1-сектор ҳудудидаги “Ҳуррият-1” маҳалласида бўлиб ўтди. 25га яқин аҳолини қамраб олган сайёр қабулда 20та мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушди.

Ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик, тиббий хизмат кўрсатиш, бандлик ҳамда коммунал масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Туман ҳокими Дилмурод Қодиров томонидан мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш учун масъуллар бириктирилди.

“Халқ давлат идораси учун эмас, давлат идораси халқ учун ишлаши лозим” юртбошимизнинг ушбу гаплари бугун Косонсой туман халқи фаровонлиги учун ўтказиб келинаётган бу каби сайёр қабуллар ва уларнинг ижобий натижаларида ўз аксини топмоқда.

Косонсой тумани "Истиқлол" маҳалласида бугунги кун ҳисобига 750та хонадонда 4219 нафар аҳоли 1015та оилада истиқомат қилади.

"Истиқлол" маҳалласи жорий йилда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган бўлиб, маҳаллада аҳолига ичимлик суви тармоқлари тортиш орқали сув таъминотини йўлга қўйиш кўзда тутилган эди.

Айни кунларда маҳаллада режадаги 21 км. ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари якуний босқичига келиб қолди. Ҳозирда монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ичимлик суви минораси ва иншооти таъмирланди.

Тез кунларда мазкур тармоқнинг тўлиқ ишга тушиши натижасида ҳудудда яшовчи 4219 нафар аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилиб, бу борадаги узоқ йиллик орзулари ушалади.

Косонсой туманидаги "Абдувойит ҳосилот" фермер хўжалигида 15 октябрь "Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

▫️Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, туман ҳокими ўринбосари Дилафрӯз Турғунова, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзолари, таниқли ижодкорлар, Рустамжон Умматов, Руқия Ғозиева, Дилбар Ҳайдарова, Содиқ Сайхун, вилоят “Оқила аёллари ҳаракати” аъзоси Дилбархон Ғайбуллаева теримчиларни байрам билан самимий қутлаб, барча хотин-қизларга байрам совғалари топширдилар.

▫️Таниқли хонанда Абдунаби Мамажонов томонидан дилтортар тароналар ижро этилди. Таниқли ижодкорлар томонидан хотин-қизларни мадх этувчи шеърлар ўқилиб, барчага хуш кайфият улашилди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига (https://undocs.org/ru/A/RES/62/136)асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

🔰 Таъкидлаш жоизки, бу республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир.

🔰 Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида аёллар қадр-қимматини янада юксалтиришга қаратилган вазифалар саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир. Янгиланаётган Конституциямиздан хотин-қизлар манфаатларини теранроқ ифодаловчи янги қоидалар ўрин олаётгани ҳам алоҳида диққатга молик. Лўнда қилиб айтганда, янги Ренессанс пойдевори, аввало, аёлларимиз бахт-саодати асосига қуриляпти. Шунга лойиқсиз, шунга муносибсиз, қадрли опа-сингиллар!

🔰 Фидойилик, ҳалоллик тимсоли бўлган, халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигига катта ҳисса қўшаётган қишлоқ аёлларини ушбу байрам билан чин юракдан қутлаймиз!

Вилоятимиздаги йирик саноат ҳудудларидан бири ҳисобланган Косонсой туманидаги “Намуна” кичик саноат зонасининг умумий майдони 26,2 гектар бўлган мазкур ҳудудда умумий қиймати 196 млрд сўмлик 28 та лойиҳани ишга тушириш ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу лойиҳалар татбиқ этилиши натижасида 1 минг 660 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Ҳозирги кунда 7та корхона “Баркас текс”, “Чиндовул қурилиш инфо”, “Istiqlol production”, “Orzu towel teks”, Севимли очиқ савдо”, "Рухшона шукрона сервис", “Техно тренд” МЧЖларнинг биринчи босқичи ишга турилган бўлиб, ушбу корхоналар ҳисобига 500дан ортиқ иш ўринлари яратилган.

Айни кунларда қолган лойиҳаларни тез фурсатларда ишга тушириш мақсадида қурилиш ва монтаж ишлари давом этмоқда.