Вилоятимиздаги йирик саноат ҳудудларидан бири ҳисобланган Косонсой туманидаги “Намуна” кичик саноат зонасининг умумий майдони 26,2 гектар бўлган мазкур ҳудудда умумий қиймати 196 млрд сўмлик 28 та лойиҳани ишга тушириш ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу лойиҳалар татбиқ этилиши натижасида 1 минг 660 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Ҳозирги кунда 7та корхона “Баркас текс”, “Чиндовул қурилиш инфо”, “Istiqlol production”, “Orzu towel teks”, Севимли очиқ савдо”, "Рухшона шукрона сервис", “Техно тренд” МЧЖларнинг биринчи босқичи ишга турилган бўлиб, ушбу корхоналар ҳисобига 500дан ортиқ иш ўринлари яратилган.

Айни кунларда қолган лойиҳаларни тез фурсатларда ишга тушириш мақсадида қурилиш ва монтаж ишлари давом этмоқда.