Косонсой туманида аҳолининг муаммолари, мурожаатлари ва ечимини кутаётган масалаларини ҳал этиш мақсадида тумандаги маҳаллаларда сайёр қабул ўтказиб келмоқда.
Бу галги қабул 1-сектор ҳудудидаги “Ҳуррият-1” маҳалласида бўлиб ўтди. 25га яқин аҳолини қамраб олган сайёр қабулда 20та мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушди.
Ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик, тиббий хизмат кўрсатиш, бандлик ҳамда коммунал масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Туман ҳокими Дилмурод Қодиров томонидан мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш учун масъуллар бириктирилди.
“Халқ давлат идораси учун эмас, давлат идораси халқ учун ишлаши лозим” юртбошимизнинг ушбу гаплари бугун Косонсой туман халқи фаровонлиги учун ўтказиб келинаётган бу каби сайёр қабуллар ва уларнинг ижобий натижаларида ўз аксини топмоқда.






