Республика Маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ташаббуси билан “Кексалар ҳафталиги” доирасида Косонсой туманидаги “Тагижар” маҳалласида жойлашган 41-сонли умумий ўрта таълим мактабида кекса нуронийлар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан ҳалқ хизматида бўлган фахрий устозлардан Юнусхон Абдуллаев, Насимхон Мукаррамов, Шоира Атабоева, Турғуной Қодировалар иштирок этдишди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг ҳаёт йўллари, эришган ютуқлари,тажрибаларини ўқувчиларга гапириб ўтди.

Кексаларни эзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш ҳалқимизга хос эзгу фазилат ҳисобланади. Кексалар оилалар тинчи ва маслаҳатчиларидир.

Ўқувчилар кекса, фахрий устозлар томонидан берилган ўгитларини мароқ билан тинглашди. Ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Байрам давомида мактаб ўқувчилари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилиб, нуроний отахонларга мутасаддилар томонидан эсдалик совғалари берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга асосан,

🔰 Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади ва оиланинг энг кичик ёки ягона фарзанди ўн саккиз ёшга тўлгунигача тўланади.

🔰 Моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

✅ Юқорида кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин бола пули ёки моддий ёрлдам олувчи оила яна қайта ариза бериш йўли билан олаётган моддий ёрдам пулини янги муддатга узайтириши мумкин.

Пенсия жамғармаси Косонсой туман бўлими

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Косонсойда ҳам жорий йил 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя остида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Ҳафталик доирасида "Боғ" маҳалласидаги “Абдувоҳит Ҳосилот” фермер хўжалигида туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши, Маҳалла хайрия жамоат фонди, туман маънавият ва маърифат бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида афғончи-байналминалчилар, туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоларига маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Улар учун бир пиёла чой ташкилланиб, эсдалик совғалари тарқатилди. Шунингдек, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбирда Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусахон Аппақов, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Аҳмаджон Мукаррамов, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда бошқа бир қатор ташкилотларнинг масъуллари иштирок этдилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги [558-сон] қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди. (https://t.me/uzauz/2133)

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, ёшларни мақом, бахшичилик ва эстрада бўйича қизиқишларини рағбатлантириш, Президентнинг беш муҳим ташаббуси доирасида ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Наманган вилояти ҳокимининг чора-тадбирлар дастури асосида ҳамда Косонсой тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ташаббуси билан “Ёшлар овози” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Дастлаб танловнинг асосий қисми Косонсой туманидаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган бўлса, унинг финал қисми «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида Косонсой тумани марказидаги ёшлар хиёбонида байрамона руҳда ташкил этилди.

Танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган 60 нафардан зиёд ёшлар иштирок этиб, 4та йўналиш бўйича ўзларини синаб кӯришди.

Ёшлар эстрада, анъанавий ижрочилик, бахшичилик, опера йўналишларда ўз истеъдодларини намоён этишди.

Гала-концерт давомида йўналишлар бўйича ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

- “Ёшлар овози” танлови ёшларнинг санъат соҳасидаги иқтидорларини кашф этувчи забардаст платформа. Бўш келманг ёшлар!” - дейди, туман ҳокими Дилмурод Қодиров.