Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг Ноябрь ойи пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб қилинган маблағлар молиялаштирилмоқда.

✅ Шунингдек, банк пластик картаси орқали Пенсия ва нафақалар олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди ҳамда нақд пул шаклда олаётганларга Халқ банки АТ нинг сайёр кассалари орқали тўловлар жорий йилнинг 3 ноябрь кунидан бошлаб тарқатилиши таъминланади.

(Кам таъминланган оиларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам бундан мустасно)

🏢 Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Маълумки инсоният ҳаёти давомида турли зиддият ва қарама қаршиликларни бошдан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечириши, мамлакат ободлиги албатта, ўша мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликка боғлиқлиги аён бўлади.

Бугунги кунда ватан сарҳадларини ҳушёрлик билан ҳимоя қилаётган йигитлар ушбу юрт муқаддас эканлиги, мустабид тузум даврида қатағон қилинган, қатл этилган юзлаб юртдошларимиз, ватанимизнинг фидойи фарзандларини эсдан чиқармасликлари лозим.

Бу гўзал юрт мусаффо осмон, бу тинчлик хотиржамлик аждодларимизнинг ватан учун қилган хизматларини бугунги кунда биз ва биздан кейинги ёшлар эсда тутишлари даркор.Бугунги кунда ватанимиз сарҳадларини ёш, навқирон иймонли, ақлли ва билимли, ушбу гўзал юртнинг севадиган, ота-онасини ёру-дўстларини маҳалла-кўйини яхши кўрадиган, ҳар томонлама чиниққан фарзандлар ҳимоя қилар экан, албатта бу мамлакат мустаҳкамдир.

Халқимизда қўшнинг тинч, сен тинч деган мақол бор, халқимизнинг орзу ва мақсади битта. Жаҳондаги барча мамлакатлар, элларда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурсин одамлар бахтли ва фаровон ҳаёт кечирсин.

Азизлар улуғ неъмат мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикдан хотиржамликка берилишга, огоҳлик ва сергакликни йуқотишга мутлақо ҳаққимиз йўқ. Уни асраб авайлаш, ҳимоя қилиш муайян соҳа ходимларининг вазифаси деган қаттиқ янглишади. Бу йўлда барчамиз янада жипс бўлиб ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз керак. Ўз уйингни ўзинг асра деган гапда ҳикмат кўп, унинг маъноси кенг, зеро тинчлик учун доимо курашиш керак. Уни ҳеч ким яратиб бермайди.

Обиджон Шотураев,Давлат хавфсизлик хизмати чегарақўшинлари ҳарбий хизматчиси

✅️Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланадиган фаолият турлари кенгайтирилади✅️«Коробка» ҳолатидаги уй-жойлар учун субсидия ажратила бошланади✅️Шифокорларга эҳтиёж мавжуд ҳудудларда талабалар ишга олинади✅️Никоҳ тузиш учун аризалар эксперимент тариқасида ДХМ орқали қабул қилинади✅️Ягона ахборот тизимида рўйхатга киритмаган ҳолда тадбиркорларни текшириш ноқонуний ҳисобланади✅️Тадбиркорларнинг экспорт салоҳияти кенгайтирилади✅️Ёшларга компьютер хариди учун 7,5 млн сўмгача истеъмол кредити берилади✅️Ҳайдовчиларга бериладиган тиббий маълумотларнинг электрон базаси шакллантирилади✅️Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади✅️Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади✅️Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашилади

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 45,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 60 минг тонна помидор экспорт қилган.

Помидор экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 13 минг тоннага камайган.

☑️ 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар:

— Россия – 29,3 минг тонна;— Қозоғистон – 23,8 минг тонна;— Қирғизистон – 6,3 минг тонна;— Тожикистон – 513 тонна;— Монголия – 7,7 тонна;— БАА – 2,5 тонна.

🔰 9 ойида хорижга энг кўп помидор экспорт қилган ҳудудлар:

— Фарғона вилояти – 17 минг тонна;— Хоразм вилояти – 12 минг тонна;— Бухоро вилояти – 6,7 минг тонна.

Президент пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Қонунни (ЎРҚ–795-сон, 26.10.2022 й.) имзолади. Унга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.