Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 45,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 60 минг тонна помидор экспорт қилган.

Помидор экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 13 минг тоннага камайган.

☑️ 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар:

— Россия – 29,3 минг тонна;— Қозоғистон – 23,8 минг тонна;— Қирғизистон – 6,3 минг тонна;— Тожикистон – 513 тонна;— Монголия – 7,7 тонна;— БАА – 2,5 тонна.

🔰 9 ойида хорижга энг кўп помидор экспорт қилган ҳудудлар:

— Фарғона вилояти – 17 минг тонна;— Хоразм вилояти – 12 минг тонна;— Бухоро вилояти – 6,7 минг тонна.